UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

04 авг 23:37
Янгиликлар

Шахмат

Ҳиндистонда ўзбекча меҳмондўстлик: Шахмат Олимпиадаси делегатлари учун махсус тадбир ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўтказилмоқда.

Ушбу Олимпиада доирасида бугун Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан махсус тадбир ташкил этилди. 

Яхши биласиз, Ўзбекистон 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўз номзодини қўйган. Бу йўлда Халқаро шахмат федерациясига аъзо мамлакат вакиллари учун махсус павильон ташкил этилган ва у ерда кузатувчилар мамлакатимиз ҳақидаги маълумотларга эга бўлишлари мумкин. 

Бугун, 4 август куни эса Ўзбекистоннинг яна бир "ташриф қоғози" - ўзбекча палов федерациялар вакилларига "таништирилди". Таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий бошчилигида катта қозонда тайёрланган палов тадбир меҳмонларига тортиқ этилди. 

Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги муҳтор элчиси Дилшод Ахатов ҳам иштирок этди. 

Тадбирдан суратларни томоша қилинг. 

ФОТО: Азиз Тўхтамуродов, Ченнай шаҳридан  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг