UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

05 июл 10:32
Янгиликлар

Спорт курашлари, Токио-2020

Ҳоким Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларни тақдирлади

Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида “Ёшлар — бизнинг келажагимиз!” шиори остида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.

Унда иштирок этган Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ёшларга ўзининг самимий тилакларини изҳор қилди.

Шунингдек, тадбирда Д.Ҳидоятов томонидан Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган бир гуруҳ Тошкент вилояти спортчиларига уй, “Спарк” русумли автомобиллар ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Тантанали байрамда эл ардоғидаги санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Жумладан, тадбирда парасузиш спортидан Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олган Ислам Аслановга 2 хонали уй, таэквондо WT бўйича терма жамоа аъзоси Светлана Осипова ҳамда юнон-кум курашчиси Элмурод Тасмурадовларнинг ҳар бирига «Спарк» автомобили, паралимпиячиларимиз Шаҳноза Мирзаева ҳамда Ҳаитмурод Шерқўзиевларга 50 миллион сўмдан пул мукофоти, Саиджаббор Дадахоновга эса замонавий спорт велосипеди совға қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб, Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган барча спортчиларимизга омад тилаймиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг