UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Фазлиддин Эркинбоев - Жаҳон чемпиони! 0 00:28Навбатдаги ғалаба! Акмалжон Исроилов ҳам ЖЧ финалчилари қаторига қўшилди 0 23:35ЖЧ-2025. Азиза Зокирова терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди 0 22:20Феруза Казакова Жаҳон чемпионатини бронза медали билан якунлади 0 19:49Жавоҳир Умматалиев Жаҳон чемпионати финалига чиқди! 0 19:40Асадхўжа Мўйдинхўжаев жангсиз финалга йўл олди 0 18:59Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатининг илк куни 9 та медаль қўлга киритишди 0 18:38Дана Уайт Жон Жонсни Оқ уйдаги UFC турнирида кўрмоқчи эмас 0 18:17Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда 0 17:53Александр Усик Канело — Кроуфорд жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:28Турки аш Шайх Канелонинг Кроуфорд билан жангда қанча пул олишини айтди 0 17:05Дана Уайт Канело — Топурия эҳтимолий бокс жанги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 16:43"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди 0 16:21Сабина Бобоқулованинг қозоғистонлик рақибга қарши жанги якунланди 0 16:07Конор Оқ уйда ўтказиладиган UFC турнирида иштирок этишини тасдиқлади 0

25 фев 14:50
Янгиликлар

Таэквондо

Ҳозирча бизда 3 олтин, 2 кумуш, 8 бронза

Шу кунларда БААнинг Фужайра шаҳридаги “The Sport Hall” спорт залида WTF G1 тоифасига кирувчи “Fujairah Open” халқаро турнири бўлиб ўтяпти.

Унда сайёрамизнинг энг етакчи спортчилари, ўсмирлар ва кадетлардан иборат 547 нафар таэквондо устаси баҳс олиб борди. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркиб билан иштирок этмоқда.

Бош мураббий Акмал Эргашев ва мураббий Жасур Бойқўзиев қўли остида катталар терма жамоаси таркибида Валентин Хегай (-54 кг), Баҳром Абдуллаев (-54 кг), Темур Ўролов (-58 кг), Шуҳрат Салаев (-63 кг), Шаҳбоз Тусматов (-68 кг), Никита Рафалович (-74 кг), Шаҳбоз Шофайзиев (-74 кг), Максим Рафалович (-80 кг), Мирзонозим Шаропов (-87 кг), Жавоҳир Деҳқонов (-87 кг), Давронбек Азимов (-87 кг), Шоҳрух Ражабов (+ 87 кг), Назокатхон Нажмитдинова (-53 кг), Чарос Қаюмова (-57 кг), Нигора Турсунқулова (-67 кг), Мафтуна Эргашeва (-73 кг), Свeтлана Осипова (+73 кг) иштирок этишяпти.

Абдувоҳид Раҳимов бошчилигидаги ўсмирлар ва Собир Назаралиевнинг кадетлар жамоасига халқаро мусобақада катта ишонч билдирилди. 

Жумладан, ўсмирлар таркибида Зуҳра Очилова (-63 кг), Феруза Содиқова (-63 кг), Муштарийбегим Мавлонова (-55 кг), Мадинахон Қурбоналиeва (-55 кг), Абдулазиз Ҳамидуллаев, Абдулазиз Маҳмудов (-73 кг), Ислом Йўлдошeв (-78 кг), Динора Мухторова (-44 кг) Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган бўлса, кадетлар сафида Феруза Ғозиева (-33 кг), Мадина Рўзиева (-37 кг), Умидахон Ҳасанова (-41 кг), Мадинабону Абдуқаҳҳорова (-44 кг), Ирода Миртожиeва (-55 кг), Даниил Ким (-33 кг), Шаҳзод Ибрагимов (-33 кг), Амирбeк Тўраeв (-37 кг), Азизбeк Раҳмонбeрдиeв (-45 кг), Асадбeк Холбўтаeв (-57 кг), Абдулбосид Маматхонов (-51 кг), Жасурбeк Жайсунов (-59 кг), Абдулазиз Ҳамидуллаeв (-63 кг) Фужайра даянларида ўзларини кўрсатишмоқда.

Кадетлар таркибида дастлабки куни Даниил Ким, Амирбек Тўраев, Азизбек Раҳмонбердиев олтин, Жавоҳир Холмуродов кумуш медални қўлга киритган бўлса, катталар жамоаси шарафини ҳимоя қилган Темурбек Ўролов делегациямизга бронза медалини келтирди. 

Иккинчи куни ўсмирлар ҳисобига Ислом Йўлдошев, Динора Мухторова, Феруза Содиқова бронза медалини ёзиб қўйган бўлса, катталар таркибида ҳаракат қилган Никита Рафалович кумуш, Мафтуна Эргашева, Светлана Осипова, Валентин Хегай бронза медали билан кифояланишди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг