UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

16 дек 15:55
Янгиликлар

Шахмат

Ҳулкар Тоҳиржонова: "Venkon Cup"ни халқаро турнирга айлантирмоқчимиз"

Теглар :  ҲулкарШахмат
Тошкент шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида турнир бўлиб ўтди.

Эртага эса турнир доирасида гроссмейстерлар ўзаро беллашадилар.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳслар якунланганидан сўнг биз турнир ташкилотчиларидан бири ҳисобланган Ҳулкар Тоҳиржонованинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ушбу турниримиз иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Ўтган йили бўлиб ўтган илк мусобақада асосан Тошкент шаҳридаги болакайлар иштирок этгандилар. Бу сафар эса Республикамизнинг бошқа вилоятларидан ҳам шахматчилар ташриф буюрдилар.



"Venkon Cup" турнирини бемалол халқаро мусобақа деб айтишим мумкин. Чунки, тезкор шахмат баҳсларида Франция, Қозоғистон ва Мисрдан ташриф буюрган гроссмейстерлар ҳам беллашадилар. Ўзбекистондан ҳам кучли гроссмейстерлар таклиф этилган. Ушбу турнир 17 декабрь куни бўлиб ўтади.

13-16 декабрь кунлари бўлиб ўтган баҳслар эса 16 ёшгача бўлган болалар иштирок этдилар.

Турнир ташкилий томонлама ўтган йилгига қараганда анча ўсишга эришди. Бошқа вилоятлардан ҳам спортчиларни таклиф қила олдик. Чет эллик гроссмейстерларни ҳам таклиф қилдик.



Бунинг учун, ҳамкорларимизга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтишимиз керак. Чунки, уларнинг ёрдамисиз буни амалга ошира олмасдик. Турнир бош ҳомийси "Venkon Group" компаниясига, шунингдек La’core, Fiori ва Ideal каби ҳамкорларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Насиб қилса, ушбу турнир кейинги йили тўлиқ халқаро турнирга айланади.

17 декабрь кунги турнирда қозоғистонлик Муртас Кажгалиев, мисрлик Сами Шокер, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Саидали Юлдашев, Владимир Егин каби кучли шахматчиларимиз қатнашадилар.

Ундан ташқари, Ўзбекистон тадбиркорлари учун 10та жой ажратганмиз. Қолаверса, "Sky Chess" мактабининг кучли шахматчилари, шунингдек, ўсмирлар турнирининг кучли ўнлигига кирган спортчилар, ундан ташқари рўйхатдан ўтишга улгурган 40 нафар шахматчи ҳам иштирок этиши мумкин. Улар "Пойтахт" бизнес марказининг саккизинчи қаватида жойлашган "Sky Chess" мактабида рўйхатга ўтишлари мумкин", - деди Ҳулкар Тоҳиржонова.

Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг