UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

07 июл 00:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Тадбирлар, Токио-2020

"Ҳумо Арена"да "Олимпия куни" нишонланди: "Ўзбегим" шеъри, эстрада юлдузларидан концерт ва бошқалар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

6 июль куни Ўзбекистонда "Олимпия куни" нишонланди.

Бу йилги "Олимпия куни" аввалги йиллардан фарқли равишда, катта тантана билан ташкил этилди. Байрамга пойтахтимиз марказида қад ростлаган муҳташам "Ҳумо Арена" мезбонлик қилди. 

Байрамда эсда қоларли ҳолатлардан бири сифатида шуни кўрсатишимиз мумкинки, мамлакатимиздаги спорт федерациялари "Ҳумо Арена" павильонларида ўз "бурчаклари"ни жойлаштиришди. Ушбу "бурчаклар"да спорт федерациялари эришган ютуқлар, натижалар, амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Мухлислар у ерда спорт юлдузлари билан суратга тушиш имкониятига эга бўлишди. 


Соат 19:00 дан сўнг эса аренада асосий байрам тантаналари бошланди. Дастлаб саҳнага ўзбек спорти тарихида ўзига яраша из қолдирган спортчилар чиқиб келишди. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграгандан сўнг Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг "Олимпия куни" муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмоновлар сўзга чиқишди ва ўзларининг энг самимий тилакларини билдириб ўтдилар. 

Сўнгра спортчиларимиз Эркин Воҳидовнинг "Ўзбегим" шеърини кетма-кетликда айтишди. Кейин кечанинг бадиий қисми бошланди. Ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари йиғилганларга ҳақиқий байрам кайфиятини туҳфа этди.

Эътиборингизга бугунги байрамдан олинган суратларни тақдим этамиз:




Суратлар муаллифи - Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
07 июл 00:34:51
Jahongir Khalmuminov
Bu qizlar sportchimi yo risovkaga kelganmi?!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг