UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

11 дек 08:59
Янгиликлар

Хоккей

“Ҳумо” бош мураббийи кечаги ўйин борасидаги фиклари билан ўртоқлашди

Хабар берганимиздек, кеча оқшом “Ҳумо” жамоаси Олий хоккей лигаси доирасидаги учрашувда Москванинг “Звезда” клубини қабул қилганди.

Учрашув давомида 0:2 ҳисобида ортда бораётган “Ҳумо” хоккейчилари серена чалингунига қадар мувозанатни тиклашга улгуришди - 2:2. Овертаймда ҳисоб ўзгармади. Буллитлар сериясида эса омад москваликларга кулиб боқди. Ушбу ғалаба эвазига “Звезда” турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. 

Эътиборлиси, жорий мавсумда “Ҳумо” хоккейчилари тўртинчи маротаба буллитлар сериясида мағлубият аламини тотиб кўришди. Ҳали бирор марта лотореялар баҳсида хоккейчиларимизга омад кулиб боқмади. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Ҳумо” бош мураббийи Евгений Попихин ўйин ҳақида ўз фиккини билдирди. 

- Биринчи периодда рақиб бизни ҳар томонлама мағлуб этди, - дея сўз бошлади "Ҳумо" устози. - Москваликлар тезкор ҳаракатлар эвазига хоккейчиларимиздан устунликка эришишди. Иккинчи бўлимда ўйин суръати тенглашди. Лекин барибир меҳмонлар бизга қараганда хавфли ва шу билан бирга қулай вазиятларни кўпроқ содир этишди. Айниқса, қарши ҳужумлар ўта хавфли чиқди. Учинчи периодда ташаббус биз томонга ўтди ва бунинг натижасида 2 та шайба киритиб, мувозанатни тикладик - 2:2. Овертаймда “Звезда”да иккита голга тортадиган хавфли вазият бўлди. Смирягин бизни қутқарди. Буллитлар сериясида тажрибали хоккейчилар масъулиятни зиммаларига олишлари керак эди. Воронин биринчи буллитни голга айлантирди. Смирягин зарбани қайтарди ва бу билан ғалабага умид уйғонганди. Афсуски, қолган хоккейчиларимиз ўз имкониятларидан фойдалана олмадилар. Буллитларни машқ қилишда давом этамиз. Кучли рақибга қарши баҳсда бир очкони қўлга киритдик. Айни паллада биз учун ҳар бир очко олтинга тенг!


- Сўнгги  дақиқа ўтиб бораётган тайм-аут олдинглар. Бу йигитларни қўшимча руҳлантириш учун қилинган қарормиди?

- Статистика бўйича сўнгги 25 сонияда хатолар фоизи 70 фоизга етаркан. Яъни, шунча фоиз ҳолатда хато эвазига шайба ўтказиб юбориш ва бунинг оқибатида мағлубиятлар қайд этилар экан. Тайм-аут олишимиздан асосий мақсад ҳам шу эди.  

- Одатда кунора ўйнайдиган “Ҳумо” бу сафар бир неча кун кўпроқ дам олди. Қайсидир маънода хоккейчиларимиз ўйин ритмидан чиқиб кетишди. Балки, шу ҳолат ҳам бугунги ўйиига салбий томондан таъсир ўтказгандир?

- Жароҳат, шамоллаш каби омиллар кўпроқ таъсир ўтказди, деган бўлардим. Икки ҳафта ўйнамаган Артём Воронин кетма-кет учта учрашувдан бери музда. Хитойга сафаримиз давомида Григоренко, Яценко ва Анисин шамоллаб қолишди. Температура натижасида бир ҳафта машғулотларда ҳам қатнаша олишмади. Агар бу каби омиллар бизни четлаб ўтганида, натижа бундан ҳам яхшироқ бўларди. Кучли рақибларга қарши ўйинлада энг муҳими характер кўрсата билиш. Бугун дарвозабонимиз ўйин қаҳрамони бўлди. 


- Биринчи периодда шайбани қабул қилиб олиш ва аксинча жамоадошига етказиб беришда хатоликларга йўл қўйди. Содда қилиб айтганда “браклар” кўп бўлди. Балки, бугун кучли рақибнинг салобати ва ҳаяжони босгандир?

- Йўқ. Мен бундай фикрда эмасман. Ўйин деярли тенг суръатда ўтди. Ҳа, рақиб кучли ва бунга ҳеч қандай эътироз йўқ. Бошқа томондан “Звезда”га қарши кучли клублар билан ўйинлар ҳар турда ҳам бўлавермайди. “Звезда”, “СКА-Нева” каби кучли жамоаларнинг ёш хоккейчилари ҳам худди катталар сингари ҳаракат қилишади. Мен санаб ўтган жамоаларнинг ўйин услуби бошқаларникидан кескин фарқ қилади. Бизнинг аксарият хоккейчилар эса ўтган йили қуйи лигада ўйнашган эди. ВХЛ эса МХЛ эмас, умуман бошқа савия! 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг