UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

18 окт 10:38
Янгиликлар

Хоккей

“Ҳумо” бош мураббийи: Йигитлар олдида шляпамни ечаман!

“Ҳумо” хоккей клуби бош мураббийи Евгений Попихин Санкт-Петербургнинг “Динамо” (1:2 Б) клубига қарши кечган учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида саволларга жавоб берди.

Хабар берганимиздек, “Ҳумо” жамоаси мусобақа пешқадамига қарши кечган драматик учрашувда фақатгина буллитлар сериясида кучли рақибга имкониятни бой бериб қўйганди. 

– Жуда оғир ўйин ўтказдик. Йигитлар кучли рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатишди. Уларга раҳмат айтаман ва шляпамни ечаман. Курашдик, лекин лотореялар баҳсида омад биздан юз ўгирди. 

– Икки йил аввал сиз Питернинг бошқа бир клубини бошқарган эдингиз. Табиийки, бу шаҳарнинг икки жамоасини яқиндан биласиз. Нева бўйларидан очко олиб кетиш осон эмас. Лекин сиз “Ҳумо” билан мрга бунга жуда ҳам яқин келдингиз...

– Биласизми, бу икки хил давр. Бир-бири билан таққосламаган бўлардим. Ўша пайтда бошқа жамоа эди. Ҳозир умуман бошқа коллектив. Ҳа, тан оламан, Петербургда икки ажойиб жамоа шаклланган. Мураббийи бемалол таркибни ўзгартириб ўйната олади. Иккита тенг кучли таркибнинг бўлиши бу мураббийнинг ишини енгиллаштиради. “Динамо” ҳам, “Нева” ҳам жуда кучли таркибга эга. Биз рақиб жамоаларни жиддий тарзда ўргандик. “Динамо” жорий мавсум чемпионлиги учун биринчи рақамли даъвогар. 

– Тўрт имкониятдан уч очко. Натижадан кўнглингиз тўлгандир? 

– Ажойиб натижа! Лекин омадсизлик бизни тарк этмаяпти. Ҳар сафар бироз омад етишмаяпти. Тверда ўйнаганимизда ҳам шундай бўлганди. Ҳисобда олдинда бора туриб, якунда ғалабани сақлаб қололмагандик. Бизга чидамлилик етишмаяпти ва албатта четлатишлар ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмади. 

– “Ҳумо” ҳал қилувчи голни камчиликда, 3х5 кўринишида ўтказиб юборди. Ворошилога Ручкиннинг зарбасини қайтариш учун қандайдир сониянинг улуши етмади...

– Ажойиб йигитлар! Уларнинг аксарияти чемпионат бошланиши арафасида жамоамизга келиб қўшилишди. Артём Ворошилони бежизга сардор сифатида танламаганмиз. Характерга эга хоккейчи эканлиги кўриниб турибди. Жамоадошларини ўз ортидан эргаштира оляпти. “Динамо” бугун ҳимояда яхши ўйнади. Бежизга бу жамоа чемпионатда пешқадамлик қилмаяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг