UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

25 авг 12:20
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" кеча амалдаги Кубок соҳибига буллитлар сериясида ютқазди. Кейинги ўйинлар қачон?

Теглар :  ҲумоСариарка
Кеча "Сариарка" (Қарағанда) - "Ҳумо" (Тошкент) ўйини билан хоккей бўйича Қозоғистон Кубогига старт берилган эди.

Қисқа муддатда таркиби қайта шакллантирилган Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси гуруҳ босқичининг илк учрашувини амалдаги Қозоғистон Кубоги соҳиби, Қарағанданинг "Сариарка" клубига қарши ўтказди. Асосий вақтда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Буллитлар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди. 

Қозоғистон Кубоги ҳар йили август ойида, чемпионат бошланиши олдидан ўтказиб келинади. Унда Pro Hokei Ligasy турнирида иштирок этувчи жамоалар бош соврин учун баҳс олиб боради. Бу йилги турнир 1 сентябрга қадар давом этади ва унда 12 жамоа 3 гуруҳга бўлинган ҳолда кубок учун курашади. А гуруҳи ўйинлари Қарағанда, B квартети учрашувлари Алмати, C гуруҳи баҳслари эса пойтахт Нур-Султан шаҳрида ўтказилади.

Гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши натижа қайд этган битта жамоа 1/2 финалга йўл олади. Ярим финал 31 август, финал учрашуви эса 1 сентябрь куни  Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтади. Сўнгги икки йилда "Ҳумо"нинг кечаги рақиби "Сариарка" Қозоғистон Кубоги соҳиби бўлиб келмоқда. 

Қозоғистон Кубогининг барча ғолиблари

2021 - "Сариарка"

2020 - "Сариарка"

2019 - "Алтай-Торпедо"

2018 - "Алтай-Торпедо"

2017 - "Кулагер"

2016 - "Кулагер"


"Ҳумо"нинг кейинги ўйинлари:

26 август, жума

"Актобе" - "Ҳумо"

"Кулагер" - "Сариарка"


28 август, якшанба

"Ҳумо" - "Кулагер"

"Сариарка" - "Актобе"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг