UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

03 дек 09:10
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо": ортда қолган 24 та ўйинга оид қизиқарли фактлар

Теглар :  Ҳумо
Қозоғистон Про-Лигаси қизғин палласига кириб бормоқда.

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Про-Лигасида 24-тур якунларига кўра, мусобақа жадвалидаги иккинчи ўринни сақлаб қола олди. Жамоа айни дамда бир ойлик уй ўйинлари сериясини ўтказиш мақсадида Тошкентда бўлиб турибди.

"Қанотлилар" шу пайтгача:

— 24 та ўйинда (12 таси уйда, 12 таси сафарда) 34 очко. 17 та ғалаба, 4 таси овертаймда, 7 та мағлубият. Шайбалар нисбати — 84-44. Турнир жадвалида 2-ўрин;

— Лигада айни дамгача овертаймда энг кўп ғалаба қозонган жамоа;

— 24 та ўйиндан 21 тасида "Ҳумо" ҳисобни очган. Бир маротаба "Сариарка" ҳисобни очган, аммо тошкентликлар 9 сониядан сўнг ҳисобни тенглаштиришган. Қолган икки учрашувда рақиблар ҳисобни очишган, аммо "Ҳумо" ғалабани "илиб кетган";

— "Қанотлилар" кетма-кет саккиз учрашувда ғалаба қозонишди. Бу "Сариарка"дан кейинги энг яхши натижадир;

— Жамоа Қозоғистон Про-Лигасининг 24-турига келиб, 44 та шайба ўтказиб юборган. Бу чемпионатнинг энг яхши натижасидир;

— Мусобақа пешқадами "Сариарка"ни мағлуб этган ягона жамоа ҳозиргача "Ҳумо" бўлиб турибди;

— Вадим Кравченко - энг яхши бомбардир - 21 очко (12+9). Шунингдек, Максим Трунёв ҳам ҳудди шунча очко жамғарган (6+15).

Жамоа навбатдаги ўйинини мусобақа жадвалидаги рақобатчиларидан бири "Арлан" жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 9 декабрь куни 19:00да "Ҳумо Арена"да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг