UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 14:01Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланади 0 13:40Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади 0 13:19Суҳроббек Отажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби эълон қилинди 0 12:58Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади 0 12:37Фьюрининг промоутери Усикнинг камаридан маҳрум қилинишига муносабат билдирди 0 12:26Фирдавс Ҳасанов Combat FC камари учун октагонга кўтарилди 0

30 авг 13:57
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" рақиблари - бугун навбат "Горняк"ка

Теглар :  ХоккейҲумо
Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Қозоғистон Республикаси очиқ чемпионати Pro Hokey Ligasy’да иштирок этади.

"Қанотлилар"нинг рақибларини таништиришда давом этамиз.

"Горняк" хоккей клуби - 1958 йилда Рудний шаҳрида (Қозоғистон) ташкил этилган. Жамоа 2001 йилдан бери Қозоғистон чемпионатида иштирок этиб келади, Горняк Россия чемпионатининг А тоифаси, Урал - Ғарбий Сибир (1 лига) зонасида ҳам иштирок этган.

"Горняк" Қозоғистон чемпионатининг икки карра кумуш, олти карра бронза медали ва Қозоғистон кубогининг икки карра ғолиби. Бундан ташқари, жамоа уч марта Россия чемпионатининг "А" тоифасида ғолиб бўлиб ва ушбу чемпионатнинг кумуш медали совриндори ҳисобланади.

Жамоа уй учрашувларини "ГОРНЯК АРEНА" муз саройида ўтказади. 2020/21 йилги мавсум олдидан клубда ребрендинг бўлиб ўтган. Клубнинг тимсоли тулки бўлиб, у Рудик деб аталади.

“Ҳумо” “Горняк” билан Тошкентда 15 ва 16 сентябрь кунлари соат 19.00да баҳслашади. Чипталар iTicket.uz сайтида сотилмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг