UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 окт 21:25
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" Тошкентда "Кулагер"га қарши иккинчи ўйинини ўтказди

Теглар :  ҲумоКулагер
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тури доирасидаги ўйинини ўтказди.

Бугун Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионати доирасида Петропавловскнинг "Кулагер" жамоасига қарши иккинчи ўйинда музга чиқди. Учрашув 2:1 ҳисобида "Ҳумо" фойдасига овертаймда якунланди. Хоккейчиларимиз ушбу ғалаба орқали турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олишди. "Кулагер" эса "Ҳумо"нинг олтинчи ўрнига жойлашди. "Ҳумо" навбатдаги ўйинини 26 октябрь куни Тошкентда "Сариарка"га қарши ўтказади. Учрашув 19:00да бошланади.

Қозоғистон очиқ чемпионати. 14-тур

"ҲУМО" – "КУЛАГЕР" 2:1 (0:0, 1:1, 0:0, 1:0)

19 октябрь - 19:00, Тошкент, "Humo Arena" муз саройи

Гол: 1:0 - 27 Сауков, 1:1 - 31 Гевель, 2:1 - 63 Трунёв.

Бош ҳакамлар: Михаил Ступак, Андрей Коровкин.
Чизиқ ҳакамлари: Тимур Искаков, Нурлан Алписпаев.

"ҲУМО" – (20) Дмитрий Мальгин, (29) Дамир Шаймарданов, (59) Станислав Боровиков, (27) Денис Давыдов, (6) Илья Давыдов, (3) Александр Дрягилев, (81) Алексей Кириллов, (28) Даниил Курашов, (23) Вадим Чеботарев, (15) Артём Бурделёв, (82) Артём Валеев, (94) Егор Дорофеев, (64) Владимир Журавлев, (18) Игорь Игнатушкин (K), (57) Андрей Караваев, (7) Вадим Кравченко, (66) Жавохир Расулов, (45) Антон Рехтин (A), (72) Герман Сауков, (71) Максим Трунев (A), (89) Алексей Цыплаков, (17) Тимур Шингареев.

"Кулагер" – (30) Всеволод Риттингер, (77) Дмитрий Хозяшев, (75) Даниил Васильев (K), (3) Евгений Гевель (A), (55) Илья Рыжий, (17) Алексей Рябоконов, (62) Ярослав Хрипков, (33) Виталий Шульга, (91) Семён Герасимов, (24) Иван Казаченко, (88) Евгений Лызин, (68) Роман Поляничев, (10) Никита Потапов, (13) Артём Пылаев, (81) Антон Свириденко, (27) Александр Своеволин, (98) Никита Сиденко, (21) Кирилл Старцев (A), (74) Анатолий Шишов.

Огоҳлантириш: Игнатушкин (1), Пилаев (10), Циплаков (10), Поляничев (12), Шишов (19), Бурделёв (29).

Матнли трансляция:
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

-----------------------------------------------------------------------------

3-давр, 20-дақиқа. Учрашувнинг учинчи даври якунланди. Навбат овертаймга!

3-давр, 16-дақиқа. Учрашувнинг ушбу даври жуда сокин ўтмоқда, аввалгиларига нисбатан.

3-давр, 8-дақиқа. Иккала жамоа вакиллари ҳам ҳисобда олдинга чиқиб олишга интилмоқда, аммо ҳозирча бошқа гол кўрмадик.

3-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг учинчи даври бошланди!

-----------------------------------------------------------------------------

2-давр, 20-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи даври якунланди. Ўн етти дақиқалик танаффус эълон қилинди.

2-давр, 11-дақиқа. ГОЛ! Афсуски, хоккейчиларимиз ҳам шайба ўтказиб юборишмоқда. Евгений Гевель шайба муаллифи!

2-давр, 9-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Артём Бурделёв икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 7-дақиқа. ГОООООЛ! 82-рақамдаги Артём Валеевнинг узатмасидан сўнг 72-рақамдаги Герман Сауков шайбани дарвозага жойлаб қўйди!

2-давр, 2-дақиқа. "Кулагер" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

2-давр, 1-дақиқа. Биринчи даврнинг сўнгги сонияларида "Кулагер" ўйинчиси Анатолий Шишов четлатилди.

2-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи даври бошланди!

-----------------------------------------------------------------------------

1-давр, 20-дақиқа. Учрашувнинг илк давраси якунига етди. Ўн етти дақиқалик танаффус!

1-давр, 14-дақиқа. "Кулагер" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

1-давр, 12-дақиқа. Рақибини блокировка қилгани учун "Кулагер" ўйинчиси Роман Поляничев икки дақиқага четлатилди.

1-давр, 12-дақиқа. Иккала жамоа ҳам тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

1-давр, 10-дақиқа. Ҳар иккала жамоанинг бир нафардан ўйинчиси икки дақиқага четлатилди. Улар "Кулагер"дан Артём Пилаев, "Ҳумо"дан Алексей Циплаков.

1-давр, 3-дақиқа. Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ икки дақиқага четлатилган "Ҳумо" сардори Игорь Игнатушкин ўйинга қайтди.

1-давр, 3-дақиқа. "Қанотлилар" ҳужумларни ёғдира бошлади, ҳудди кечаги ўйин сингари тезкор гол кўришимиз мумкин.

1-давр, 1-дақиқа. Учрашув бошланди! Олға "Ҳумо"!

-----------------------------------------------------------------------------

Учрашув 19:00да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг