UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

18 окт 21:25
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" Тошкентда "Кулагер"га қарши илк ўйинини ўтказди

Теглар :  ҲумоКулагер
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тури доирасидаги ўйинини ўтказди.

Бугун Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионати доирасида Петропавловскнинг "Кулагер" жамоасига қарши музга чиқди. Учрашув 3:1 ҳисобида "Ҳумо" фойдасига якунланди. Хоккейчиларимиз ғалаба қозонишганига қарамасдан жадвалдаги ўрни ўзгаришсиз қолди, очколари сони ўн тўрттага етган "қанотлилар" айни дамда олтинчи ўринда боришмоқда. "Кулагер" ҳам бешинчи ўринни сақлаб қолди. "Ҳумо" жамоаси эртага 19:00да "Кулагер"га қарши иккинчи ўйинини ўтказади.


Қозоғистон очиқ чемпионати. 13-тур

"ҲУМО" – "КУЛАГЕР" 3:1 (2:0, 0:0, 1:1)

18 октябрь - 19:00, Тошкент шаҳри, "Humo Arena" муз саройи, 2154 томошабин

Голлар: 1:0 - 2 Рехтин, 2:0 - 19 Валеев, 3:0 - 50 Кравченко, 3:1 - 57 Пилаев.

Бош ҳакамлар: Михаил Ступак, Андрей Коровкин.
Чизиқ ҳакамлари: Тимур Искаков, Нурлан Алписпаев.

"ҲУМО" – (20) Дмитрий Мальгин, (29) Дамир Шаймарданов, (59) Станислав Боровиков, (27) Денис Давыдов, (6) Илья Давыдов, (3) Александр Дрягилев, (81) Алексей Кириллов, (28) Даниил Курашов, (23) Вадим Чеботарев, (15) Артём Бурделёв, (82) Артём Валеев, (94) Егор Дорофеев, (64) Владимир Журавлев, (18) Игорь Игнатушкин (K), (57) Андрей Караваев, (7) Вадим Кравченко, (66) Жавохир Расулов, (45) Антон Рехтин (A), (72) Герман Сауков (A), (71) Максим Трунев, (89) Алексей Цыплаков, (17) Тимур Шингареев.

"Кулагер" – (90) Данил Кадочников, (30) Всеволод Риттингер, (75) Даниил Васильев, (3) Евгений Гевель, (93) Иван Кузнецов (A), (44) Егор Кунгурцев, (55) Илья Рыжий, (17) Алексей Рябоконов, (62) Ярослав Хрипков, (33) Виталий Шульга, (99) Владимир Волков, (91) Семён Герасимов, (24) Иван Казаченко, (88) Евгений Лызин, (25) Артём Подшендялов (K), (68) Роман Поляничев, (13) Артём Пылаев, (81) Антон Свириденко, (27) Александр Своеволин, (98) Никита Сиденко, (21) Кирилл Старцев (A), (74) Анатолий Шишов.

Огоҳлантиришлар Шишов (2), Караваев (15), Кунгурцев (15), Кунгурцев (22), Валеев (29), Мальгин (36), Давидов (37).


Матнли трансляция:
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


-----------------------------------------------------------------------------

3-давр, 20-дақиқа. Учрашув якунланди! "Ҳумо" 3:1 "Кулагер"!

3-давр, 17-дақиқа. ГОЛ! Артём Пилаев "Кулагер" учун ҳисобни қисқартирмоқда!

3-давр, 12-дақиқа. Ушбу учрашувни аренадан 2154 нафар томошабин кузатиб бормоқда.

3-давр, 10-дақиқа. ГООООООЛ! "Ҳумо" ўйинчиси, 7-рақамли Вадим Кравченко ҳисобни 3:0 кўринишига келтирмоқда!

3-давр, 2-дақиқа. Давидов ўйинга қайтди, "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

3-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг учинчи, катта эҳтимол билан сўнгги даври старт олди! 

-----------------------------------------------------------------------------

2-давр, 20-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи даври якунланди! Ўн етти дақиқалик танаффус.

2-давр, 18-дақиқа. Трунёв ўйинга қайтди, "Ҳумо" бир киши кам бўлиб ўйнамоқда.

2-давр, 17-дақиқа. Рақибини тўсиққа итариб юборгани учун "Ҳумо" ўйинчиси Илья Давидов беш дақиқага четлатилди.

2-давр, 17-дақиқа. Яна бир вазият ҳакамлар қарорини кутмоқда. Ҳакамлар эса видеотакрорларни кузатишмоқда.

2-давр, 16-дақиқа. Рақибини чалиб йиқитгани учун "Ҳумо" ўйинчиси Дмитрий Мальгин икки дақиқага четлатилди. Жаримани Максим Трунёв ўтайди.

2-давр, 16-дақиқа. Меҳмонларда голли вазият юзага келган эди. Мальгин "Ҳумо"ни қутқариб қолди.

2-давр, 11-дақиқа. Циплаков ўйинга қайтди.

2-давр, 9-дақиқа. Рақибининг бошига ҳужум қилгани учун "Ҳумо" ўйинчиси 89-рақамдаги Алексей Циплаков икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 4-дақиқа. "Кулагер" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

2-давр, 2-дақиқа. Рақибини ушлаб қолгани учун "Кулагер" ўйинчиси Егор Кунгерцев икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи даври старт олди!

-----------------------------------------------------------------------------

1-давр, 20-дақиқа. Учрашувнинг илк даври ўз якунига етмоқда. Ўн етти дақиқалик танаффус эълон қилинди!

1-давр, 19-дақиқа. ГООООООЛ! 82-рақамдаги Артём Валеев ҳисобни 2:0 кўринишига келтирмоқда!

1-давр, 17-дақиқа. Караваев ўйинга қайтди.

1-давр, 15-дақиқа. Рақибини чалиб йиқитгани учун "Ҳумо" ўйинчиси Андрей Караваев икки дақиқага четлатилди.

1-давр, 15-дақиқа. "Кулагер" жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун уринмоқда, аммо ҳимоячиларимиз яхши ҳаракатланмоқда.

1-давр, 10-дақиқа. Шишов ўйинга қайтди.

1-давр, 8-дақиқа. Рақибини чалиб йиқитгани учун "Кулагер" жамоаси ўйинчиси Анатолий Шишов икки дақиқага четлатилди.

1-давр, 7-дақиқа. Учрашув тошкентликлар устунлигида ўтмоқда.

1-давр, 2-дақиқа. ГООООООЛ! Антон Рехтин ҳисобни очмоқда. 1:0!

-----------------------------------------------------------------------------
Учрашув 19:00да старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг