UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Бокс бўйича лицензион турнирдаги иштирокимизни Навбаҳор бошлаб беради 0 11:30Расман. Райан Гарсиядан допинг аниқлангани тасдиқланди 0 11:09Навбат жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига. Илк рақиб - Бразилия! 0 10:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди 0 10:27Тагир Уланбековнинг UFC'даги навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:06Шоҳжаҳон Эргашевнинг вазнидаги Батир Жукембаевнинг АҚШдаги жанги нокаут билан якунланди 0 09:45Ўзбекистонда давлат спорт академияси ташкил қилинадиган бўлди 0 09:24"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди + ФОТО 0 09:03Баҳодир Жалолов жанглардан оладиган гонорарини нимага сарфлашини айтди 0 08:42Камила Валиева мактабни тугатди, у энди ўқувчи эмас 0 08:21Ўзбекистон терма жамоаси 107 давлат қатнашган Жаҳон чемпионатидаги иштирокини нечанчи ўринда якунлади? 0 08:00"Кальяри" 90+13 дақиқада пеналтидан ўтказилган гол эвазига "Фиорентина"га ютқазди 0 07:39"Ҳумо" Швецияда туғилган хоккейчи билан шартнома имзолади 0 07:18Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Паралимпиадаси учун яна бир йўлланмага эга чиқди 0 21:17Алишер Юсуповга жаҳон чемпионатининг бронза медалини тақдим этган беллашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

04 июн 14:14
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо"нинг мавсумдаги энг яхши бомбардири қайси жамоага ўтгани маълум бўлди

Ортда қолган мавсум якунига кўра Евгений Григоренко "Ҳумо"нинг энг яхши бомбардири бўлганди.

Эндиликда Григоренко фаолиятини Тольяттининг "Лада" жамоасида давом эттирадиган бўлади. Аввалроқ, ушбу жамоа сафига Роман Смирягин, Арсений Ерохин, Нодир Исламов, Павел Здунов бориб қўшилганди. Эндиликда "Ҳумо"нинг беш нафар хоккейчиси янги мавсумда "Лада" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. 

"Мавсумни яхши ўтказгандик. Бошида қийин бўлди, лекин вақт ўтиб биз ўзимизга келиб олдик. Мавсумдаги минимал вазифа уддаланганди - биз плей-оффга йўлланма олдик. Кўпчилик, 7-ўриндаги "Ҳумо"нинг 2-поғонадаги "Торос"га қарши келиб қолганидан сўнг "барчаси тугади" деб ўйлаганди. Лекин, ҳаммаси аксинча бўлди. Умуман олганда, мавсум омадли ўтди. 

Тошкент ҳақида кўп гапиришим мумкин. У ерга боришдан олдин кўпгина саволлар бор эди. Тошкентга етиб борганимдан сўнг, тозалик, илиқлик, инсонлар мени ёқимли маънода ҳайрон қолдиришди. Чиройли шаҳар, оилангиз билан вақтни мазмунли ўтказиш учун парклар кўп. Таомлари ажойиб, айниқса палов.

БАРЧАГА РАҲМАТ", - деди Григоренко хайрлашув сўзида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг