UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

04 янв 18:13
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо"нинг навбатдаги уй ўйинлари серияси бошланмоқда. Қозоғистон клублари Тошкентда меҳмон

Теглар :  ХоккейҲумоВХЛ
Якшанба куни Тошкентда навбатдаги хоккей байрами старт олади.

Тошкентликлар чемпионатдаги 39 ўйиндан сўнг "Конференция 1"да 7-ўринни эгаллаб турибдилар. Бу эса плей-офф босқичида курашни давом эттириш учун етарли. Янги йилнинг дастлабки тўртта ўйини турнир жадвалидаги ўринларни яхшилаб олиш учун яхшигина имкониятдир. 

Янги йил олдидан "Ҳумо" КХЛнинг "Сибир" жамоаси билан ҳамкорлик борасида келишувга эришди. Новосибирскдан серқуёш Ўзбекистонга икки нафар маҳоратли хоккейчи ташриф буюриши мумкин. Шунингдек, яқинда "Ҳумо"ни тарк этган дарвозабон Павел Нечистовск ўрнига ҳам янги дарвозабонни кўриб қолишимиз мумкин. Тошкентликлар таркибида бетакрор Роман Смирягин бор. У яқиндагина ВХЛ доирасида ҳафта дарвозабони унвонига сазовор бўлди. Аммо, плей-оффда иштирок этишни мақсад қилган жамоага икки нафар яхши дарвозабон керак бўлади. 

Эртага "Ҳумо Арена"га ташриф буюрадиган мухлисларни нима кутмоқда? Маълумки, ҳар бир ўйин олдидан аренага фахрий меҳмонлар ташриф буюришади. Бу сафар эса "Ҳумо"да Сабина Мустаева меҳмон бўлади. 

7 январь куни эса тадбирлар "Ҳумо. Болалар" шиори остида ташкил этилади. Ҳарбий оркестр иштирокида давлат мадҳиясини эшитишга нима дейсиз? Совғалар, танловлар ва сюрпризларгачи?


"Ҳумо Арена"да яқин орада бўладиган ўйинлар:

5 январь, якшанба, 17:00: "Ҳумо" - "Металлург" (Новокузнецк)

7 январь, сешанба, 19:30: "Ҳумо" - "Торпедо (Уст-Каменогорск)

9 январь, пайшанба, 19:30: "Ҳумо" - "Номад" (Нур-Султон)

11 январь, шанба, 17:00: "Ҳумо" - "Сариака" (Караганда). 

Қишки таътил давомида "Ҳумо Арена"га ташриф буюринг ва ҳақиқий хоккей байрамига гувоҳ бўлинг! 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг