UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0

15 ноя 07:00
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо"нинг уй ўйинлари серияси старт олмоқда: Бу сафар Тошкентда хитойликлар меҳмон бўлишади

Бугун Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Тошкентда навбатдаги уй ўйинлари сериясини бошлайди.

Бу сафарги серияда пойтахтимизга Хитой клублари меҳмон сифатида ташриф буюришмоқда. 

ВХЛ турнир жадвалига назар ташлар эканмиз, олдинда турган учта ўйин "Ҳумо"да муҳим очколарни жамғариб олиш учун ажойиб имконият мавжуд эканлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. 

Жамоамиз бугун Пекиннинг "ОРДЖИ" жамоасига қарши муз устига чиқадилар. "Ҳумо" ҳозирча 22 та ўйиндан сўнг 22 очко жамғарган ҳолда, 25-ўриндан жой олган. "ОРДЖИ" эса 24 та ўйиндан сўнг 22 очко жамғарган ва 24-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда ёнма-ён кетаётган жамоалар ўртасидаги ўйинда умид қиламизки, мезбон фактори тошкентликларга ёрдам беради. Бунда албатта мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари муҳим аҳамият касб этади. 

Шундай экан, сизни бугун соат 19:00да "Ҳумо Арена"да кутиб қоламиз. 

Тошкентда катта хоккей. "Ҳумо" иштирокидаги ўйинларга боришингиз учун 7 та сабаб + ФОТО

Сериядаги иккинчи ўйин эса Пекиннинг бошқа бир жамоаси - "КРС-БСУ"га қарши бўлади. Ўйин 17 ноябрь куни соат 17:00да бошланади. Жамоа 23 та ўйиндан сўнг 18 очко жамғарган ҳолда, 31-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу ўйинда биз сўзсиз фаворитмиз. Қандайдир сабаб билан "ОРДЖИ"га қарши ўйинга ташриф буюра олмасангиз, якшанба - дам олиш куни оилавий ҳордиқ чиқариш учун айнан "Ҳумо Арена"ни тавсия этамиз. 

19 ноябрь куни эса Хитойнинг "Ценг Тоу" жамоаси пойтахтимиз меҳмони бўлди. Лига аутсайдерига қарши ўйинда "Ҳумо" голлар шоусини тақдим этиши кутилмоқда. Рақиблар 22 та ўйиндан сўнг 11 очко жамғарган ҳолда, "фахрли" 34-ўриндан жой олишган. Мазкур ўйин соат 19:30 да бошланади. 

Чипталар нархи 10 000 сўмдан 75 000 сўмгача сотувда. Болалар учун эса 50 фоизлик чегирма мавжуд.  Чипталарни арена кассаларидан ва iTicket.uz сайти орқали сотиб олишингиз мумкин.

Демак, барчангизни "Ҳумо Арена"да кутиб қоламиз!

Тошкент. "Ҳумо Арена". 

15 ноябрь, 19:30: "Ҳумо" - "ОРДЖИ" (Пекин, Хитой)

17 ноябрь, 17:00: "Ҳумо" - "КРС-БСУ" (Пекин, Хитой)

19 ноябрь, 19:30: "Ҳумо" - "Ценг Тоу" (Цзилинь, Хитой).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг