08 сен 11:35
Янгиликлар
Теннис
Ҳумоюн Султонов US Open турнирининг 1/8 финалига чиқди
Истеъдодли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган йилнинг тўртта нуфузли турниридан бири бўлган US Open турнирининг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида нимчорак финалга чиқди.
Ҳамюртимиз иккинчи давра учрашувида турнирнинг учинчи ракеткаси америкалик Уилсис Бланчни мағлубият учратди. Биринчи сет 7:5 ҳисобида Ҳумоюннинг фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда 7:6(6) ҳисобида Бланч ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи учинчи сетнинг тўртинчи геймидан сўнг мезбон теннисчи баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу пайтда Султонов 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди.
Энди ҳамюртимиз чорак финал йўлланмаси учун кечадиган учрашувда Корентин Моутетга қарши кортга чиқади. Франциялик бу теннисчи асосий тўрга имтиёзли йўлланма асосида қўйилганди. Корентин иккинчи босқичда турнирнинг 16-ракеткаси германиялик Луис Весселсни 6:3, 5:7, 7:6(4) ҳисобида мағлуб этди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар