UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

14 окт 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳумоюн Тўхтамуродов Махачев - Волкановски, Чимаев - Усман жанглари учун тахмин билдирди

Таниқли аралаш яккакураш устамиз Ҳумоюн Тўхтамуродов UFC 294 турнирининг асосий жангларида кимга мухлислик қилади?

Тўхтамуродов UFC'нинг шов-шувли 294-мусобақаси икки асосий жангидан нималар кутмоқда? 

"UFC 294 турнирида умуман биз кутмаган воқеалар бўлиб кетди. Жароҳат туфайли рақиблар алмашди. Спортда нималар бўлмайди дейсиз. Ўзимда ҳам жангга 5-6 соат қолганида жароҳат олиб, жангим бекор қилинган ҳолатлар бўлган. Буни спортчилар яхши тушунади. Бу вазиятга тушмаган одамнинг тушуниши бироз қийинроқ. Хамзат Чимаев - Камару Усман жангига келадиган бўлсак, Хамзат бўй борасида Усмандан анча баланд. Агар Усман Чимаевга бирорта нокаут қиладиган зарба бериб қўймаса, БОРЗ ўзини услубида 3-раундда самбишн билан енгади. Чунки Хамзатни кураши анча кучли, рақибини партерда қийнаб бўғиб қўяди деб ўйлайман. 

Ислам Махачев ва Алекс Волкановски ўртасидаги тўқнашувга келсак, реванш биринчи жангдан қизиқ бўлади деёлмайман. Негаки, Ислам Алекснинг тактикасини, қайси вазиятда қандай жанг қилишини билади. Бу сафар Волкановскини енгиш Махачев учун осонроқ бўлади. Чунки у 100 фоизлик лагерни ўтказди. Александр эса тўлиқ лагерь ўтказгани йўқ. Мени ниятим, ҳамиша мусулмонларнинг қўли баланд келсин", - деди Тўхтамуродов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг