UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

10 дек 17:40
Янгиликлар

Енгил атлетика

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида енгил атлетика мусобақа ўтказилди

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси Республикамиз бўйлаб кенг миқёсдаги селекция ишларини олиб бормоқда.

Янги номларни кашф этиш, терма жамоамиз учун муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида турли селекцион мусобақалар ташкил қилинмоқда. Ана шундай турнирларнинг навбатдагиси бугун, 10 декабрь куни Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг енгил атлетика манежида ўтказилди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси Андрей Абдувалиев ва бошқалар иштирок этишди. Тадбир давомида Жасур Матчанов сўзга чиқар экан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари доимо юқори жисмоний тайёргарликка эга эканликлари, терма жамоамиз аъзоари орасида ҳарбий спортчиларнинг алоҳида ўрни борлигини қайд этиб ўтди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради ва мусобақа расман очиқ деб эълон қилинди.

Турнирда Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар ходимлари иштирок этишди. Конституция кунига бағишлаб ўтказилган мусобақада иштирокчилар 60 метр, 200 метр, 400 метрга югуриш, ядро улоқтириш, узунликка сакраш ва баландликка сакраш йўналишларида совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар.

Баҳслар якунига кўра кучли учликка кира олган спортчилар Миллий олимпия қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг