UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0

28 фев 10:33
Янгиликлар

Тадбирлар

Ҳусайн Ал Мусаллам Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликни юқори баҳолади

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам ҳамда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал Шафар пойтахтимизга ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонлар билан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган ҳозирлик мавзуси муҳокама қилинди.

Расмийларни Спорт вазири Адҳам Икрамов қарши олди. Вазирлик биносида ўтган учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов ҳам иштирок этишди.

Даставвал, Адҳам Илҳамович бўлажак Ўйинларга тайёргарлик кўришда давлат даражасида эътибор қаратилаётгани, шахсан Президентимиз мусобақа учун барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасининг қурилишида бош-қош бўлиб келаётгани ҳақида гапириб ўтди. 

Шундан сўнг мусобақа ўтказилиши учун мўлжал олинган саналар ва дастурга киритилиши кўзда тутилган спорт турлари кўриб чиқилди. Ойбек Касимов суҳбат давомида спорт турлари ва унга бириктирилган объектларни бирма бир таништириб чиқди ва ҳар бир йўналиш алоҳида таҳлил қилинди.

Аҳамиятлиси, Ҳусайн Ал Мусаллам тайёргарлик жараёнини юқори баҳолади. Янги қурилаётган ареналар Осиё спортининг ёш юлдузларини кашф этишига ишонч билдирди. Шунингдек, ООК Бош директори антидопинг масалалари, иншоотларни замонавий техникалар билан жиҳозлаш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Режага кўра, бугун меҳмонлар Олимпия шаҳарчасига бориб, қурилиш жараёни билан бевосита танишишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг