UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Пимблетт UFC 329 турнирида рейтингдаги қўшниси билан жанг қилади 0 07:22"Агар Жавоҳир жаҳон чемпиони бўлса, мен у билан шахсан гаплашиб қўяман" 0 07:01La Bisbal D'Emporda. Биринчи ракеткамизда кутилмаган натижа 0 19:06"Реал" ёки "Барса"? Жавоҳир Синдаров қайси жамоага мухлислик қилишини айтди 0 18:45Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди 0 18:24Mangu 3 турнири Тошкентда ўтказилмайди. Мезбон шаҳар номи маълум 0 18:01"Ювентус" Германия терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда 0 17:39Энтони Жошуа Пренгга қарши жанг анонсига муносабат билдирди 0 17:17ХХХV Спартакиада шоҳсупасида Музаффарбек Тўрабоев, Давлат Бобонов ва бошқалар + ФОТО 0 16:52Инсайдер Конор Макгрегор қачон ва кимга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 16:26Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасига киритилди 0 16:01Иржи Прохазка Анкалаев билан жанг қилишни истаяпти 0 15:39Чемпион Фомин Shymkent Challenger 2 турниридаги юришини бошлади 0 15:16Муҳиддин Мамажоновнинг кейинги жанги "кулачка"да бўлади (ПОСТЕР) 0 14:51Компани ПСЖ билан учрашувни УEФА вакили назорати остида томоша қилади ва жамоа билан умуман гаплашмайди 0

27 июн 16:40
Янгиликлар

Токио-2020

IAAFга 67 нафар россиялик атлет шахсий ҳисобда қатнашишга ариза беради

Россия Федерацияси спорт вазири Виталий Мутко Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясига (IAAF) “Рио-2016” ўйинларида шахсий ҳисобда қатнашишга даъвогарлик аризасини топширадиган спортчилар сони 67 нафардан ошмаслигини маълум қилди.

Виталий Мутко, шунингдек, худди шунча атлет ўзининг допингдан ҳоли эканлигини тасдиқлаш учун Спорт арбитраж судига ҳам ариза топширишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, IAAF 23 июнь куни Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун шахсий ҳисобда ариза берадиган спортчилар қандай талабларга риоя қилишлари лозимлиги тўғрисида маълумотнома эълон қилган эди. Унга кўра, ўзини допингдан ҳоли эканлигини исботлашни мақсад қилган спортчи тақиқланган дори воситаларини истеъмол қилмаган бўлиши, Россия ҳудудида тайёргарлик кўрмаслиги ҳамда хорижий допингга қарши кураш лабораторияларида текширувдан ўтишлари лозим.

Бутунроссия енгил атлетика федерацияси раҳбари Дмитрий Шляхтиннинг сўзларига қараганда, айни пайтда ушбу талабларга фақатгина Дарья Клишина (узунликка сакраш) жавоб берар экан.

IAAFга аризалар 4 июлга қадар топширилиши шарт.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг