UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

07 ноя 19:35
Янгиликлар

Самбо

Ибодат Агажанова: "Хеч кимдан кам эмаслигимизни исботлайман"

Самбо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ибодат Агажанова Ўзбекистон самбо ассоциациясига берган интервьюсида тайёргарлик жараёни, мақсади ва асосий рақиблари ҳақида гапириб берди.

"Мусобақага тайёргарлигимиз аъло даражада ўтмоқда. Жамоадошларим билан биргаликда машғулотларда қатнашяпмиз. Мураббийларимиз ҳар бир камчиликларимиз устида ишлашмоқда. Машғулотлардан кўнглим тўқ, хато ва камчиликларимиз тузатилди.

Бундай нуфузли мусобақалар олдидан ҳар бир спортчи ўз олдига мақсад қўяди. Мен ҳам шу ўринда айтишни истардим. Мақсадим - байроғимизни юқори кўтариб, олтин медални қўлга киритишдир. Худо хоҳласа бу мақсадимга эришаман.

Жаҳон чемпионатига ҳар бир давлатнинг энг кучлилари сараланиб келади. Уларнинг ўзига яраша маҳроати бор. Менинг бу йўлдаги рақибларим, Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби мамлакатлардан бўлади.

Чемпионатнинг Ўзбекистонда ўтказилиши барчамиз учун яхши имконият деб биламан. Чунки ўз юртимизда, яқинларимизнинг ёнларида бўламиз. Уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиламиз. Бундай паллада ўзимга бўлган ишончим янада ортади.

Мен ҳам руҳан, ҳам жисмонан мусобақага тайёрман. Насиб қилса, Президентимизнинг, ота-онамнинг, устозларим ва мухлислар ишончини оқлайман. Олтин медаль қўлга киритиб, хеч кимдан кам эмаслигимизни исботлайман", - деди Ибодат Агажанова.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг