UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

28 авг 15:50
Янгиликлар

Дзюдо, Шахмат

IBSA Жаҳон ўйинларида муваффақиятли қатнашган пара спортчиларимиз тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ

19-26 август кунлари Англиянинг Бирмингем шаҳрида заиф кўрувчи ва кўзи ожиз спортчилар ўртасида IBSA Жаҳон ўйинлари ниҳоясига етди.

Унда дунёнинг 50 яқин давлатлари қатори Ўзбекистон Паралимпия делегацияси пара шахмат ва пара дзюдо спорт турлари бўйича баҳсларда иштирок этди. 

Пара дзюдонинг яккалик беллашувларида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медаль қўлга киритилди. Жумладан, Кемран Нуриллоев олтин, Феруз Саидов ва Кумуш Хўжаева кумуш, Аловиддин Жўрақулов ҳамда Муниса Мадримова бронза медалига сазовор бўлди. Жамоавий беллашувларда эса аёлларимиз бронза, эркакларимиз кумуш медални делегациямиз ҳисобига ёздириб қўйишди.

Пара шахмат баҳсларида ҳам вакилларимиз муваффақиятли қатнашишди. Жумладан, яккалик дастурда ёш истеъдодли пара шахматчимиз Аҳадхон Кимсанбоев кумуш медалига эга чиққан бўлса, жамоавий беллашувларда Илҳом Ғуломов билан бирга бронза медалини ҳам қўлга киритди.

Шу тариқа терма жамоамиз IBSA Жаҳон ўйинларида умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллади.

Матонатли пара атлетларимиз бугун тонгда юртимизга қайтиб келишди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида кенг Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, Мудофаа вазирлиги Спорт маркази мутасаддилари, кенг спорт жамоатчилиги, оила аъзолари, мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали кутиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг