UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

26 июн 05:57
Янгиликлар

Тадбирлар

“Ичан қалъа” бўйлаб соғлом ҳаёт учун 5000 қадам ФОТОРЕПОРТАЖ

Хива шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш бўйича марафон уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 9 июндаги “COVID-19 пандемияси даврида ҳудудларда спорт турлари бўйича машғулотлар, мусобақалар ҳамда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, Хоразм вилоятида санитария қоида ва меъёрларига риоя қилинган ҳолда тегишли ишлар амалга оширилаётир. 

Жумладан, Хива шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш бўйича уюштирилган марафон ҳам ана шулар сирасига киради.

Таъбир жоизки, Хоразм  вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан уюштирилган  мазкур тадбир эрталабки бадантарбия машғулоти билан бошланди. Қадимий шаҳарнинг меъморчилик ёдгорлиги – “Ота дарвоза” олдида ташкил этилган бадантарбия машқларини спорт фахрийлари ва спортсеварлар фаоллик билан бажариб, саломатликларини янада мустаҳкамлашди.

Сўнгра, тадбир иштирокчилари биргаликда “Очиқ осмон остидаги музей-шаҳар” таърифини олган Хиванинг “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси бўйлаб белгиланган масофани байрамона кўтаринкилик ва хуш кайфиятда босиб ўтишди. Бу билан улар пиёда юришнинг фойдасини, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишиб, жисмоний тарбия ва спорт билан ҳамнафас эканлигини исботлашди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади (Хива, Хоразм) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг