UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0

22 июл 14:38
Янгиликлар

Камондан отиш

“Ичан қалъа”да этноспорт фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари қадимий Хива шаҳрида “Халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар этноспорт фестивали” ўтказилади.

Куни кеча Хива шаҳрига туркиялик меҳмонлар ташриф буюриб, мазкур фестивалга тайёргарлик жараёни билан танишишди. Ўз навбатида шаҳарнинг қадимий обидаларидан бири - Нуруллабой мажмуасида ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок қилишди. 

Хусусан, мазкур тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов, Бутунжаҳон этноспорт Конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған, Туркия ўқчилар вақфи раҳбари Ҳайдарали Илдиз қатнашди.  

Бинобарин, матбуот анжуманида илк бор уюштирилаётган мазкур этноспорт фестивали камондан отиш мусобақалари ва миллий ўйинлардан ташкил топганлиги, иштирокчиларининг ёши чегараланмаганлиги ва унда минг нафардан ошиқ спортчининг қатнашиши таъкидланди. Фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад эса йўқолиб бораётган миллий ўйинларни қайта тиклаш ва уларни келгуси авлодларга етказишга қаратилган.

Матбуот анжумани чоғида оммавий ахборот воситалари  ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар олишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хива шаҳридан

Суратлар Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг