UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

20 апр 08:31
Янгиликлар

Болалар спорти

Иcтеъдодлар камол топаётган маскан

Теглар :  Болалар спорти
Спортга ошно болани диққат эътибор билан кузатганмисиз?

Кўзингизга тик боқиб, рўй-рост гапиради, қалбига жойлаган ватанпарварлик, ор-номус, чин инсонийлик ҳислатлари юз-кўзида уфириб туради. Рост, ўзини ўйламайди, ўзгани ўйлайди, маррани биринчи қилишни ўйлайди, ортида турган яқинлари, киндик қони тўкилган масканни ўйлайди, керак бўлса, Ватан шаънини ўйлаб, борини беради, бор маҳоратини, устозларидан ўрганган нимаики спорт сирлари бўлса ўзининг қалб ғурурини қўшиб ишга солади ва  рақибини мағлуб қилишга эришади. 

Агар ўша рақиб иштирокидаги беллашув халқаро спорт майдонида бўлсаю, минг-минглаб одамлар кўз ўнгида содир бўлса, қувончдан кўз ёшларини яширолмай, қўлини кўксига, юрагининг устига қўйиб, мадҳиямиз садоларига жўр бўлади, Ватан байроғига тик боқиб, ғолибликни шундай тантана қилади. 

Биз қисқача ҳикоя қиладиган, сизга таниш бўлган Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида таълим-тарбия олаётган ва жисми жонида худди шундай жўшқинлик бўлган, ғолибликка, чемпионликка ташна бўлган ўғил-қизлар камол топаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. 

Бугун ушбу мактаб-интернатида 600 нафар ўқувчи, 77 мураббий ҳамда 32 фан ўқитувчилари қўл остида ўқув-фан дарсликларини, спорт машғулотларини иштиёқ билан ўрганишмоқда. Таълим муассасасида 48Х24 ўлчамдаги спорт ўйинлар зали, 12Х30, 18Х36 ўлчамдаги кураш зали, 12Х30 ўлчамдаги оғир атлетика зали, 18Х36 ўлчамдаги гимнастика зали, енгил саноат касб-ҳунар коллежига қарашли  мослаштирилган таэквондо ВТФ заллари ўқувчилар  ихтиёрида. 

Мактаб-интернатининг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Алишер Тожибоевнинг бизга берган маълумотига кўра, спорт мактабида мавжуд 24 та спорт тури бўйича пухта билим ва кўникма олаётган спортчи-ўқувчиларнинг мусобақаларда эришаётган натижалари ҳам эътирофга сазавор. 

Тулашбой Дониёров (бокс), Шукуржон Раҳимов (бокс), Баҳодир Нурдинов (бокс), Шуҳрат Аҳмадалиев (оғир атлетика), Мирзоулуғбек Мирзаев (белбоғли кураш), Руслан Қаюмов (трамполин), Даврон Соаталиев (таэквондо ВТФ), Воҳиджон Якуббаев (юнон-рум кураши), Илҳом Нугмонходжаев (баскетбол), Анвар Иссаев (баскетбол), Равшан Юлдошев (енгил атлетика), Аваз Камолов (дзюдо), Бахтиёр Бозоров (эркин кураш), Маъмура Дадабоева (волейбол), Ирина Ким (бадиий гимнастика) сингари тажрибали устоз-мураббийларнинг шогирдлари томонидан биргина ўтган 2018 йилги Ўзбекистон чемпионати ва кубок беллашувлари, халқаро мусобақаларида 85 та олтин, 86 та кумуш, 111 та бронза медаллари кўлга киритилган. 

Икки нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, ўн уч нафар спорт устаси, уч юздан ортиқ спорт усталигига номзодлар тайёрлаганган. Жорий йилнинг биринчи чорагидаги жамланган медаллар шодасини эса, 38 та олтин, 37 та кумуш ва 52 та бронза медаллари  ташкил этади. Республика терма жамоаларининг асосий таркибига мактаб-интернатининг 35 нафар ўқувчилари  киритлган бўлса, 36 нафари заҳирага олинган спортчилар саналишади. 

Мактаб-интернатида шунингдек, маънавий-маърифий ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Директорнинг маънавият ишлари бўйича ўринбосари Зиёдулла Бўтаевнинг таъкидлашича, ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарларига бой бўлган кутубхонада ўқувчиларнинг сони кескин ошган. 

Умумий ўрта таълим мактабиларида ҳар йили апрель ойида табиий фанлар ойлиги дориасида  ўтадиган қушлар байрами мазкур мактаб-интернатида ҳам яқинда кўтаринки руҳда бўлиб ўтгани ўқувчиларнинг табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга бўлган чорлов, дейиш мумкин. Белгиланган режага мувофиқ, турли масъул ташкилотлар ҳамкорлигидаги семинар ва давра суҳбатлари, ижодий кечалар, таниқли спортчилар иштирокидаги мастер-класс услубидаги учрашувлар  ўқувчиларнинг маънавият олами, тафаккур дунёси кенгайишига, таълим-тарбиясига ижобий натижа беради, соғлом турмуш тарзини одат тусига айлантиришга, ватанпарварлик руҳида камол топишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 

Яна бир гап, мактаб-интернати директори Акрамжон Дедабаевнинг ташаббуси билан  муассаса ҳудуддидаги бўш турган ердан қўшимча доимий даромад манбаи сифатида  икки сотихли иккита иссиқхона барпо этилган. Бирида лимон кўчатлари парваришланаётган бўлса, иккинчисида помидорлар ҳосилга кириб улгурган. 

Мўъжазгина иссиқхонадан икки тоннага яқин памидор олинаётганини кўриб, ҳайратланмай илож йўқ. Яқин икки, уч йилда  лимон кучатлариям ҳосилга кирса иқтисодий манфаадорлик ортишига замин яратилиши айни ҳақиқат. Муассасанинг экооламигаям ҳавас қилса  арзийди. Гулгин очилган турфа хилдаги минглаб анвойи гуллар гўё гўзаллигини билиб, оҳиста эсган шабада эпкинида соллонаётгандай. 

Акрам ДЕДАБАЕВ, Наманган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати директори: 

- Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, иқтидорли ўғил-қизларни саралаб, катта спорт сари йўналтириш, хусусан, мактаб-интернатимизда таълим олиб, спорт бўйича машғулотларга зўр бераётган  спортчи-ўқувчилармизнинг истеъдодларини шакллантириб бориш, мамлакат терма жамолари таркибига муносиб номзодларни етказиб бериш, Осиё ва жаҳон чемпионатларида, олимпия ўйинларида шогирдларимиз иштироки ва муваффақиятини кўриш асосий ният ва мақсадларимиздан саналади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг