UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

06 янв 19:55
Янгиликлар

Кураш, Дзюдо, Оғир атлетика, Таэквондо, Футбол

II МДҲ ўйинлари спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади

МДҲга аъзо давлатлар вакиллари Ҳамдўстлик мамлакатлари II ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилишида мусобақа Низомини тасдиқладилар.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, II МДҲ ўйинлари 4-14-август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақа дастуридан кўплаб спорт турлари ўрин олган. Ўйинлар концепцияси Беларуснинг 11 шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича тадбирлар ўтказилишини назарда тутади. 

Хусусан, турнир баҳслари Минск, Борисов, Брест, Витебск, Гомел, Гродно, Жлобин, Могилёв, Молодечно, Орша ва Солигорск шаҳарларида ўтказилади.

МДҲ ўйинларда 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этиши режалаштирилган. 

Мўғулистон, Хитой, Куба, Эрон, Ўмон, Саудия Арабистони делегацияларининг айрим спорт турларида иштирок этиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

II МДҲ ўйинлари 2021-йилнинг 4–11-сентябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Мусобақада МДҲнинг 9 давлати – Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоаларидан 1000 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган. Иштирокчилар спортнинг 16 тури бўйича 181 та медаллар жамланмаси учун ўзаро мусобақалашган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг