UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Формула-1. Макс Ферстаппен – Эмилия-Романья Гран-приси ғолиби! 0 13:40Боксчи қизларимиз лицензион турнирга йўл олишди. Турдибекова ҳам Таиландга боради 0 13:19"Бургут" клуби янги мавсум учун янги бош мураббийни эълон қилди 0 12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0

30 апр 19:06
Янгиликлар

Дзюдо

IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Бош директори, Халқаро киберспорт федерацияси президенти Влад Маринеску билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация бош котиби Азиз Собиров иштирок этди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш, мураббийлар, ҳакамлар ва терма жамоа спортчилари ўртасида тажриба алмашишга йўналтирилган семинар, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Влад Маринеску футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштирок ҳамда ўз тарихида илк бор Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклади. 

Шунингдек, дзюдочиларимизнинг Гонконг давлатида ўтган Осиё чемпионатидаги иштироки, шунингдек, терма жамоамизнинг 3-5 май кунлари Тожикистон пойтахти мезбонлик қиладиган Душанбе "Катта Дубулға" турнирига тайёргарлик масалалари ҳам кун тартибида бўлди.

Маълумот учун, IJF тақвимидан Париж-2024 Олимпиадасигача Тожикистон ва Қозоғистондаги "Катта Дубулға" мусобақалари ҳамда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтадиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўрин олган.      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг