24 сен 07:46
Янгиликлар
IJF Токио Катта дубулға турнири ўрнига бошқа мусобақа ўтказади
IJF эндиликда Токио турнири ўрнига Гран-при таснифига кирувчи мусобақа ташкил қилиниши ҳақида хабар берди.
Хорватия дзюдо федерацияси билан келишилган ҳолда 30 октбярь – 1 ноябрь кунлари Загреб шаҳрида Гран-при турнири ўтказилади. Айтиш мумкинки, бу қарор мусобақаларда иштирок этишни истаган мамлакатлар учун бир мунча қулайлик яратади. Боиси 23-25 октябрь орасида Будапешт Катта Дубулға турнири ўтказилса, дзюдочилар мазкур турнирдан кейин Венгриядан унча узоқ бўлмаган Хорватияга сафар уюштиришлари мумкин.
“Мазкур вазиятда Халқаро дзюдо федерациясининг асосий вазифаси – ўз оиласи ва спортчиларининг саломатлигини сақлаш. Ҳамкорларимиз билан бирга барча учун қулай муҳитни яратишда давом этамиз”, – дея изоҳ беради IJF президенти Мариус Визер.
Шу тариқа яқин вақт ичида ўтказиладиган дзюдо мусобақалари қуйидаги саналарда ташкил қилинади:
23-25 октябрь: Будапешт Катта Дубулға турнири;
30 октябрь-1 ноябрь: Загреб Гран-приси;
11-13 январь: Доха Мастерс.
Изоҳ: Барча мусобақа Токио Олимпиадасига лицензион рейтинг очколарини тақдим қилади.
Фикрлар