UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

13 сен 18:38
Янгиликлар

Таэквондо

Икки эркакни дўппослаган спортчи қизга нисбатан жиноят иши тугатилди

Наманганда икки эркакни дўппослаган Гулсанам Алижоновага нисбатан жиноят иши тугатилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси вакилларининг маълум қилишича, Гулсанам Алижонованинг жиноят иши юзасидан вилоят прокуратурасига жазони енгиллаштириш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат этилган.

Шунингдек, Ёшлар иттифоқи Норин туман кенгаши Гулсанамнинг жамоат ишларида фаоллиги, 2019 йилдан буён волонтёр сифатида фаолият юритиши ва спортдаги ютуқларини инобатга олиб, қайта жиноят содир этмаслиги бўйича кафилликка олган.

Норин туман ИИБ мутасаддиларига кўра, ЖПКнинг 84-моддаси, 5-қисми, 2-бандига асосан, Гулсанам Алижонованинг муқаддам судланмаганлиги, қилган ишидан пушаймонлиги, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги, содир этган ҳаракати унча оғир бўлмаган жиноятлар турига кириши, шунингдек, Ёшлар иттифоқи кафиллигини инобатга олиб, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гулсанам Алижоновага нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилганди.

Унинг ўзи «Дарё» мухбири билан суҳбати чоғида опасини кузатишга чиққанида футболка ва шортикда бўлгани учун масхара қилган йигитларга жавоб қайтаргани ва шаънини ҳимоя қилганини билдирганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг