UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

29 июл 18:41
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки эркин курашчимиз Жаҳон чемпионатининг ярим финалида!

Бугун Болгария пойтахти София шаҳрида спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди.

Қувонарлиси, бугун баҳсларга киришган уч нафар эркин курашчимиздан иккиси жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди. 

-48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Камронбек Қадамов мўғулистонлик Отгонбаатар Болдбаатарни 11:0, озарбайжонлик Жавид Жавадовни 8:4 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Энди у финал чиптаси учун ҳиндистонлик Удит Удитга қарши гиламга чиқади. 

-55 кг вазнда гиламга чиқаётган ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Умиджон Жалолов ҳам ярим финал иштирокчисига айланди. Истеъдодли курашчимиз канадалик Фотис Дэвид Пападопоулосни 10:0, қирғизистонлик Мирбек Сарабековни 10:0, ҳиндистонлик Аман Аманни 3:0 ҳисобида енгди. Жалоловнинг ярим финалдаги рақиби туркиялик Муҳаммад Каравус бўлади.

-65 кг вазнда ўз маҳоратини намойиш этаётган Қудратбек Нуруллаев 1/8 финалда қирғизистонлик Ислам Бакитбековдан 14:8 ҳисобида таслим этди. Аммо, чорак финал беллашувида россиялик Батирбек Цховребовга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Агар Цховребов финалга йўл олса, у ҳолда Нуруллаевда бронза медали учун имконият сақланиб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг