UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

17 мар 19:06
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки эркин курашчимиз Махачқалъада машғулот ўтказяпти

Шу кунларда эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг икки етакчи аъзоси Махачқалъа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти.

Аниқроғи, яқинда Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтган Осиё чемпионати ғолиби Иляс Бекбулатов (-65 кг) ҳамда Жавраил Шапиев (-86 кг) доғистонлик курашчилар билан биргаликда машғулот ўтказмоқда. 

Хабарингиз бор, бутун дунёда тарқалиб бораётган ва "аср вабоси" сифатида қаралаётган коронавирус сабаб мамлакатимизда барча оммавий тадбирлар, хусусан спорт мусобақалари ҳамда машғулотлар бекор қилинган. Шапиев ва Бекбулатов спорт формаларини ушлаб туриш мақсадида Махачқалъадаги йиғинда қатнашяпти. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Токио Олимпиадасининг Осиё қитъаси мамлакатлари учун лицензион мусобақаси қачон ва қаерда ўтказилиши маълум эмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
17 мар 19:29:30
Bek
Буни нимаси ажабланарли хабар. Чунки иккаласиям Доғистонлик ва маълум маблағ эвазига Ўзбекистон номидан мусобақаларда иштирок этаяпти. Улар Доғистонга бориб машғулот ўтказмаяпти, балки ҳар доимгидек ўз уйида мусобақаларга тайёргарлик кўраяпти. Аксинча, шу вазнда иштирок этиши мумкин бўлган маҳаллий курашчилар чориғини судраб юрибди. Бизга нима учун керак бунақа сохта ўринлар ва медаллар? Ахир тажрибада бир неча бор исботландику, бу каби легионерлардан наф йўқлиги. Бир амаллаб олимпиадада медал олади ва бир неча йилдан кейин допинг текшируви ижобий натижа бериб, медалдан махрум этилади. Лекин бир неча минг нафар солиқ тўловчилар маблағини ўзлаштириб Доғистонига суриб юборади.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг