23 июл 17:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Икки жаҳон чемпионининг бугунги жангдан оладиган гонорари маълум
Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.
Оқшомнинг марказий жангида биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони америкалик 28 ёшли Теренс Кроуфорд айнан шу вазннинг WBC йўналиши чемпиони украиналик 32 ёшли Виктор Постолга қарши бирлаштирувчи чемпионлик жангида рингга кўтарилади.
Ташкилотчилар икки жаҳон чемпионининг эртанги жангдан оладиган гонорарларини ошкор қилишди. Унга кўра, Кроуфорд 1,3 млн доллар, Постол эса 675 минг доллар гонорарга эга бўлади.
Ҳавола :
Фикрлар