UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора камар қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0

13 апр 13:58
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки курашчимиз Осиё чемпионати финалида, яна иккиси бронза учун курашади

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун эркин кураш бўйича мусобақа бошланди. Бироз аввал саралаш беллашувлари якунланиб, кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқадиган курашчилар номи маълум бўлди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бўлади. 

Жумладан, -70 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Зафарбек Отахонов финалга йўл олди. У аввалига ҳиндистонлик Муляс Ядавни 10-0, 1/4 финалда япониялик Йошиносуке Аоягини 3-1, 1/2 финалда иорданиялик Шамаил Исаковни 10-0 ҳисобида доғда қолдирди. Зафарбекнинг Осиё чемпионлиги учун кечадиган финал беллашувидаги рақиби Санжар Досжанов (Қозоғистон) бўлади. 

Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмонов (-79 кг) 1/4 финалда Шуҳрат Бозоров (Тожикистон)ни 11-0, 1/2 финалда эса Дипак Дипак (Ҳиндистон)ни 10-0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Унинг финалдаги рақиби Болат Сакаев (Қозоғистон) бўлади.  

Қолган икки курашчимиз Умиджон Жалолов (-65 кг) ва Махсуд Вейсалов (-97 кг) бронза медали учун гиламга чиқади. Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Умиджон Жалолов 1/2 финалда мўғулистонлик Тумур Очир Тулгага 2-5, Вейсалов эса хитойлик Авусайиман Ҳабилага 0-10 ҳисобида ютқазиб қўйди. 


Олтин медаль учун

-70 кг: Зафарбек Отахонов - Санжар Досжанов (Қозоғистон)

-79 кг: Бекзод Абдураҳмонов - Болат Сакаев (Қозоғистон)


Бронза медали учун 

-65 кг: Умиджон Жалолов - Улукбек Жолдошбеков (Қирғизистон)  

-97 кг: Маҳсуд Вейсалов - Дипак Дипак (Ҳиндистон) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг