05 авг 09:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Икки собиқ жаҳон чемпионлари жангида Берто ғалаба қозонди
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпионлари ўртасидаги қизиқарли жангда Андре Берто ғалабага эришди.
Ўттиз тўрт ёшли Берто ҳакамларнинг қарорига кўра 31 ёшли Девон Александрдан устун келди. Александр учинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйганди.
Лекин шундан сўнг оёққа туриб олган Берто ташаббусни ўз томонига оғдириб олди ва якунда ғалаба қозонди. Ҳакамлардан икки нафари 115-112, 115-112 ҳисобидаги ғалабани Андрега беришди. Учинчи ҳакам эса 114-113 ҳисобида Девон ғалаба қозонди деб топди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар