UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

21 дек 09:14
Янгиликлар

Оғир атлетика

Икки спортчимиз рейтинг турнирида олтита медални қўлга киритди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича «5th International Qatar Cup» рейтинг турнири старт олди.

Ушбу мусобақада жаҳоннинг турли мамлакатларидан 120 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Баҳсларда ўзбекистонлик полвонлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқдалар.

Кеча -67 кг вазн тоифасида баҳслар ташкил этилди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини икки нафар спортчи – Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов ҳимоя қилди.

Достон Ёқубов даст кўтариш баҳсларида 138 кг., силтаб кўтаришда эса 175 кг., умумий ҳисобда 313 кг. натижа кўрсатди. Бу орқали Достон даст кўтаришда бронза, силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра олтин медаль соҳибига айланди.

Адҳамжон Эргашев эса даст кўтаришда 142 кг., силтаб кўтаришда 168 кг. тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда эса 310 кг. тош кўтарди. Ушбу натижа орқали Эргашев даст кўтаришда олтин, силтаб кўтаришда бронза ва иккикураш якунларига кўра кумуш медаль эгасига айланди. Қайд этиш лозимки, Адҳамжон Эргашев даст кўтариш ва иккикураш бўйича 20 ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа орқали спортчилар Токио 2020 Олимпиадаси учун рейтинг очколарини жамғариб борадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг