UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0 12:43Жервонта "Танк" Дэвиснинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 12:22"Барселона" Левандовски билан янги шартнома имзолашга тайёр, фақат битта шарти бор 0 12:01Naiza FC 59. Қозоқ ва ўзбек ММАчилари ўртасидаги жангда кутилмаган натижа 0 11:40Дарья Касаткина Мадрид WTA 1000 турнири учинчи босқичига чиқди 0 11:19Луисвиллдаги UFC турнирининг co-main event жанги тасдиқланди 0 10:58Киллиан Мбаппенинг "Реал"даги маоши маълум 0 10:37Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда жанг ўтказади 0 10:16Елена Рибакина Мадрид турнири учинчи даврасида 0 09:55Гусков ва UFC Vegas 91 турнирининг барча жангчилари тарозига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ 1 09:34"Лестер" бир йиллик танаффусдан сўнг АПЛга қайтди 0 09:13Карлос Алькараз Мадрид "Мастерс"да чемпионлик ҳимоясига киришди 0 08:52Девин Хейни Райан Гарсияга қарши жангдан қанча гонорар ишлаб олди? 0 08:31Шин Шимкентда 1/2 финалга чиқди 0 08:10Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим этди 0

19 авг 10:09
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати медали учун курашади

Иордания пойтахти Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, кеча дунё биринчилигида юнон-рум курашчилар ўз иштирокларини бошлашди. Кечаги беллашувларда гиламга чиққан 4 ҳамюртимиздан икки нафари бронза медали учун курашиш имкониятини сақаб қолди. 

-55 кг вазн тоифасидаги юнон-рум курашчимиз Алишер Ғаниев халқаро нейтрал спортчи мақомида қатнашаётган россиялик Алибек Амировни 8-0 ҳисобида енгди. Нимчорак финалда япониялик кучли рақиби Коҳеи Ямагива 12-3 ҳисобида таслим этилди. Чорак финалда эса озарбайжонлик Фарид Садиҳлига ютқазиб қўйди. Бугун Ғаниев бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида курашни давом эттиради. Унинг рақиби Венгрия ва БАА вакиллари ўртасидаги беллашувдан сўнг маълум бўлади.  

-63 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Ҳусниддин Олимбоев илк даврадаёқ Аҳмадризо Незҳадга ютқазиб қўйди. Эронлик спортчи финалга етиб боргани учун Олимбоевда бронза медали учун курашиш имконияти юзага келди. Бунинг учун у бугун аввалига ўтиш баҳсида ҳиндистонлик Сандипни мағлуб этиши талаб этилади. 

-77 кг вазндаги классигимиз Азимжон Соатиллаев чехиялик Михал Зеленкадан устун келди, аммо кейинги даврада украиналик Руслан Абдиевга ютқазиб қўйди. -87 кг вазнда курашган  Абдуллоҳ Абдумуталлибов биринчи даврадаёқ эстониялик Робин Успенскидан енгилди ва жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг