UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0

28 фев 10:24
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки юнон-рум курашчимизда бронза, бугун яна медаллар кутяпмиз

Бугун Украина пойтахти Киев шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича анъанавий халқаро хотира турнир якунланади.

Ўз тарихида 24-маротаба ташкил этилаётган мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида икки юнон-рум курашчимиз бронза медалини қўлга киритди. -55 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Илҳом Баҳромов бронза медали учун кечган беллашувда украиналик Вячеслав Байрактарни 8:0 ҳисобида доғда қолдирди. Юнон-рум курашчиларимизга иккинчи бронза медалини Токио Олимпиадаси лицензианти Жалгасбай Бердимуратов тақдим этди. У беларуслик Ярослав Курсдан 8:0 ҳисобида устун келди. 

Бугун ўтказиладиган учинчи кунги финал босқич баҳсларида яна бир неча юнон-рум курашчимиз мусобақанинг бронза медали учун гиламга чиқади. Ярим финалда эронлик рақиби Али Ризо Нежатига 6:9 ҳисобида ютқазиб қўйган Ислом Баҳромов бугун бронза медали учун баҳсга киришади. Унинг рақиби ўтиш беллашувидаги Украина ва Арманистон курашчилари баҳсидан сўнг маълум бўлади.

-67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган уч курашчимизда мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритиш имконияти юзага келган. Арам Варданян ва Маҳмуд Бахшуллоев бронза медали учун кечадиган беллашувдаги рақибларини кутишяпти. Арамнинг рақиби айнан Мирзобек Раҳматов бўлиши мумкин. Бунинг учун у ўтиш бахсида украиналик Мирошникни мағлуб этиши лозим.  

130 кг вазндаги полвонимиз, Осиё ўйинлари ғолиби Мўминжон Абдуллаев ҳам бугун бронза медали учун гиламга чиқади. Унинг рақиби Болгария ёки грузиялик курашчи бўлади. Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиб улгурган Рустам Ассакалов бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида иштирок этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг