UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0

08 мар 15:38
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Илк бор пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

“Амирсой” тоғ чанғи курортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан илк бор пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев, “Амирсой” тоғ чанғи курорти бош директори Саидвали Саидхўжаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан қишки спорт турларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани ва барпо этилаётган замонавий спорт мажмуаларидан унумли фойдаланган ҳолда пара атлетларимизни қишки Паралимпия ўйинларида ҳам муносиб иштирок этишини таъминлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилаётганини таъкидлашди.

Қизиқарли кечган мусобақа якунларига кўра, пара тоғ чанғиси бўйича аёллар ўртасида Асел Турдимуратова ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса Юлдуз Маҳмудовага насиб этди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Фирдавс Худоятовга тенг келадигани топилмади. Кумуш медалга Камрон Абдувоҳидов сазовор бўлди.

Бундан ташқари, пара сноуборд ҳамда аравачада кёрлинг бўйича саралаш тадбирлари ўтказилиб, иқтидорлилар танлаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг