UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини "михга" илишини тушунтирди 0 11:55Иккинчи сетни 6/0 ҳисобида ютган Жокович якунда мағлуб бўлди 0 11:34Фьюри - Усик реванш жанги ўтказиладими? Эдди Хирн жавоб берди 0 11:13Дзюдо бўйича жамоавий йўналишдаги жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар маълум ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:52Суперлига. Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинлар бор 0 10:31Андижонда белбоғли кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди 0 10:11Ҳамюртимиз Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 09:50Аралаш яккакураш усталаримиздан бири Оctagon league чемпионлиги учун жанг қилади 0 09:29Флик "Барселона" билан 2026 йилгача шартнома имзолайди 0 09:08Навбаҳор Ҳамидова лицензион турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 08:47Маржона Абдумуталова ҳам жаҳон чемпионати шохсупасида! 0 08:26Дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати мезбони маълум 0 08:05Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди 0 07:44Руслан Раҳматжонов жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлди! 0 07:23"Формула-1"да иштирок этиш учун FIA супер лицензиясини қандай олиш мумкин? 0

05 мар 18:57
Янгиликлар

Спорт курашлари

Иляс Бекбулатов: -65 кг вазндаги ёқимли анъанани давом эттирмоқчиман!

Бугунги кунда энг кўп тилга олинаётган коронавирус балоси спортга ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмаяпти.

Бунинг натижасида қатор спорт турлари бўйича катта-кичик нуфуздаги мусобақалар бекор қилинмоқда. Бундан спорт курашлари ҳам четда қолгани йўқ. 27-29 март кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Токио-2020 Олимпиадасининг Осиё қитъаси учун лицензион мусобақаси бекор бўлди. Қирғизистон ҳукумати коронавирус хавфи туфайли мусобақа мезбонлигидан воз кечди. Аслида бу турнир коронавируснинг ўчоғи бўлган Хитойда ўтказилиши керак эди. 

Осиё чемпионатида муваффақиятли тарзда қатнашган спорт курашчиларимиз айнан Бишкекка кўчирилган лицензион турнирга тайёргарлик кўришаётганди. Ҳозирча мусобақанинг янги манзили ҳамда унинг қачон ўтказилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Биз Ҳиндистондан Осиё чемпионатининг олтин медали билан қайтган Иляс Бекбулатовдан мусобақа таассуротлари ҳамда Олимпиада йўлидаги режалар хусусида интервью олдик.   

- Албатта, ўзим учун биринчи энг катта мусобақада қатнашиб, Осиё чемпиони бўлиш менга катта шараф, - дея сўз бошлади -70 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган И.Бекбулатов. - Ўзбекистон байроғини Ҳиндистон заминида баланд кўтарганимдан хурсандман. Ҳал қилувчи финал баҳсида эронлик Амирҳусайн Али Ҳусайнидан устун келдим. Финалгача Қирғизистон ва Мўғулистон терма жамоалари аъзоларини мағлубиятга учратгандим. 

- Ҳозир сиз санаб ўтган рақиблар билан аввал ҳам мусобақаларда тўқнаш келганмидингиз?

- Йўқ. Уччала курашчи билан ҳам илк бор гиламда учрашдим. Бунинг асосий сабаби - мен -65 кг вазнда курашаман. -70 кг вазн тоифасида эса илк бор иштирок этиб кўрдим. Лекин Эрон, Қирғизистон ва Мўғулистоннинг бошқа курашчилари билан авваллари мусобақаларда тўқнаш келганман.  

- Сиз Осиё чемпиони бўлган -70 кг вазн тоифаси Олимпиада вазни ҳисобланмайди. Сиз Токио-2020 Олимпиадаси лицензияси учун -65 кг вазнда курашасиз. Бу вазнда ҳамюртимиз Ихтиёр Наврўзов тўрт йил олдин Риода Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори бўлганди. Айтингчи, вазн алмаштириш сизга қийинчилик туғдирмайдими?

- Айни пайтдаги вазним 70 кг ва мусобақагача ортиқча 5 килограммдан халос бўлиш менга қийинчилик туғдирмайди. Насиб қилса, -65 кг вазндаги ёқимли анъанани давом эттираман. Бунинг учун биринчи галда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб олишим керак. Бу вазифани уддалай олишимга ишонаман. 

- Гиламда принципиал рақибингиз борми?

- Принципиал рақибим йўқ. Ҳар бир учрашувга худди финал беллашувига чиқаётгандек тайёргарлик кўраман. Рақибларимни эса ҳурмат қиламан. Рақибга тўлиқ баҳо бермаслик яхши оқибатларга олиб келмайди. 

- Дўстларигиз Иляснинг севимли таоми ош дейишди. Улар тўғри айтишибдими?

- Ҳа, адашишмабди. Мусобақа ва йиғинлардан сўнг албатта ош марказига бораман. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг