UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0

06 мар 14:40
Янгиликлар

Бошқалар

Индор хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқ бўлди

Андижон шаҳрида аёллар ва эркаклар жамоалари ўртасида индор хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

“Баркамол авлод” стадионида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказилган мамлакат чемпионатида олтитадан эркаклар ва аёллар жамоалари иштирок этди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда Андижон, Тошкент, Наманган, Хоразм, Фарғона вилоятлари терма ҳамда Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Якуний натижаларга кўра, Андижон вилояти терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Тошкент вилояти, учинчи ўрин Наманган вилояти терма жамоаларига насиб этди.

Аёллар жамоалари ўртасида эса Андижон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Наманган ва Хоразм вилоятлари терма жамоалари куч синашди. Якунда Бухоро вилояти терма жамоаси барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринга сазовор бўлди.

Андижон вилояти жамоасига иккинчи, наманганлик хоккейчи қизларга учинчи ўрин насиб этди. Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тегишли медаллар, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг