UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

05 сен 16:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Интервью. Ҳасанбой Дўсматов: “Ғалабамни Мессига ўхшаб нишонлайман деб ният қилгандим”

Яқинда ўз якунига етган Рио Олимпиадасида ажойиб натижа қайд этган спортчиларимиз орасида футболнинг ашаддий ихлосмандлари ҳам бор эканлигига гувоҳ бўлишди.

Айниқса, Шаҳрам Ғиёсовнинг ғалабани Роналдуга хос тарзда нишонлаши эса, ушбу футболчининг мухлисларини шод этганлиги сир эмас. Лекин ушбу Олимпиадада яна бир иқтидорли боксчимизнинг футболга бефарқ эмаслигини пайқаб қолдик. Буни кўпчилик билган бўлса, кимлардир аҳамият бермади. 49 кг вазн тоифасида Олимпия чемпионига айланган чарм қўлқоп устамиз Ҳасанбой Дўсматов финалдаги ғалабасини Месси услубида нишонлади ва бу бизни бефарқ қолдирмади. Боксчимиз билан боғланиб, ушбу нишонлаш ва умуман футбол борасида суҳбат қурдик. Қуйида суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Ҳасанбой, финалдаги ғалабангизни ўзига хос тарзда нишонладингиз, яъни Месси услубида ёки биз янглишяпмизми?
- Йўқ, тўғри топдингиз. Жанг аввалида кўпчилик яқинларимга айтгандим. Агар ғалаба қозонсам, Месси тарзида нишонлайман деб.

- Демак аргентиналик даҳонинг мухлиси экансиз-да?
- Албатта, унинг майдондаги ҳаракатлари ва камтарлиги ҳам таҳсинга лойиқ.


- “Барселона”-чи?
- Севимли футболчимнинг клуби. Шунинг учун ҳам ушбу жамоага мухлислик қиламан.

- Аргентина терма жамоаси...?
- Ҳар қандай иштирокини қолдирмасликка ҳаракат қиламан.

- Умуман футболга қай даражада мухлиссиз? Демоқчиманки, ҳар қандай футбол мусобақаларини кузатиб борасизми?
- Албатта, Ўзбекистон чемпионатини ҳам кузатиб бораман. Вилоятим шарафини ҳимоя қиладиган “Андижон” жамоасига ишқибозлик қиламан. Афсуски, ўйинлари қовушмаяпти. Шундай бўлса-да, мухлислик қилишда давом этаверамиз. Жаҳон футболини гапирмасам ҳам бўлади. Кучли бешлик, Чемпионлар лигаси, жаҳон ва Европа чемпионатлари, “Копа Америка”нинг бу галгиси ҳам ажойиб таассурот қолдирди.

- Бокс терма жамоасидан Исроил Мадримов ва Шаҳобиддин Зоиров билан бевосита майдонда футбол ўйнаганмиз. Уларнинг, ҳаракатлари қойил қолдирганди. Балки сиз ҳам майдонда боксдаги каби техникангиз юқоридир?
- Мабодо, футболда ҳам “Вела Баркер”(Олимпиадада энг тезкор ва техникаси юқори боксчига топшириладиган кубок. Риода айнан ушбу мукофотни Ҳасанбой Дўстматов қўлга киритди) йўқми? (кулади) Албатта ҳазил. Юқорида санаб ўтган жамоадошларим қатори ҳаракатлана оламан. Андижонда кунимиз футбол билан ўтади, десам янглишмаган бўламан. Ҳар доим бирга ўйнаб юрадиган алоҳида жамоамиз ҳам бор.

- Умуман, бокс терма жамоа аъзолари футбол ўйнаб турасизларми?
- Албатта ўқув машғулот йиғинларида ҳар пайшанба футбол куни.

- Демак, терма жамоа сафида тортишувлар кўп бўлади. Шаҳрам Ғиёсов Роналду мухлиси, сиз эса Месси, айтинг-чи? Жамоада қай бир футболчининг мухлиси кўп?
- Адашмасам ҳар иккисиники ҳам етарли. Лекин Мессиники бироз кўпроқ чамамда.


- Мана яқинда Роналду Европада мавсумнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Месси мухлиси сифатида буни қандай қабул қилдингиз?
- Одатий ҳар икки футболчининг ҳам ўз даражаси бор. Лекин бундай совринлар Мессида етарлича топилиши барчага маълум-ку.

- Энди ўзбек футболига эътибор қаратсак. Футболчиларимиздан қай бирининг ўйини мақул тушади?
- Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов, Одил Аҳмедов, Виталий Денисовларнинг маҳорати юқори.

- Бирор бир футболчимиз билан дўстона муносабатларга эгамисиз?
- Ислом ака Тўхтахўжаев билан бевосита интернет тармоқлари орқали ёзишиб, салом-алик қилиб турамиз.

- Футболни бевосита майдонда томоша қилиш мароқлими ёки аксинча?
- Аслида, уйда ёнбошлаб олиб, бемалол такрорий лавҳаларни ҳам таҳлил қилиб томоша қилишга нима етсин! Стадионда бир лаҳза чалғисангиз, ГОЛни кўрмай қолишингиз мумкин. Лекин ҳақиқий мухлис эканмиз, бевосита майдондан қўллаб-қувватлаб турамиз. Айниқса, терма жамоаларимиз тўп сурса, бу ҳам ватанпарварликнинг ўзига хос кўриниши.


- Футбол шарҳловчиларимиз борасида қандай фикрдасиз?
- Мирзаҳаким Тўхтамирзаевга қойил қоламан.

- Футбол нашрлари ва сайтларини мунтазам ўқиб борасизми?
- Мунтазам десам лоф бўлиб кетар, имкон қадар, футбол газеталарни, сайтларини кузатиб бораман.

- Миллий терма жамоамизнинг саралаш учрашувларини кузатиб бораяпсизми? Мана иккинчи босқич бошланди. Имкониятларимизга қандай баҳо берасиз?
- Насиб қилса, Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этади. Мана Риода иштирок этган спортчилар ҳеч кимдан кам эмаслигимизни исботлай олдик. Бу омиллар футболчиларимизга ҳам илҳом бағишлайди, деб ўйлайман.


Аҳмадбек Эшматов суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 сен 22:32:07
Adilbek
GOLDEN BOY qoil...
   
05 сен 19:33:40
KimTan
- Миллий терма жамоамизнинг саралаш учрашувларини кузатиб бораяпсизми? Мана иккинчи босқич бошланди.( UCHINCHI BOSQICH BOSHLANDI) Имкониятларимизга қандай баҳо берасиз?
   
05 сен 19:32:37
KimTan
notogri ketibdi 3-bosqich boshlandi.....
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг