UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

30 июл 13:24
Янгиликлар

Бокс/ММА, Осиё ўйинлари

Интервью. Ҳасанбой Дўсматовни боксга етаклаган тасодиф, Месси ва бошқалар ҳақида

Миллий олимпия қўмитасининг "Шоҳсупа сари йўл" лойиҳаси давом этади.

Бугунги сонимизда Олимпия ўйинлари чемпиони, 2016 йилги жаҳоннинг энг яхши боксчиси  Ҳасанбой Дўсматов саволларимизга жавоб қайтаради.

Аввал кикбокс, кейин эса бокс

Аввалига спортнинг кикбокс тури билан шуғулланардим. Олимпия захиралари коллежида ҳам айнан ушбу йўналиш бўйича ўқишни истагандим. Бироқ, у ерда кикбокс йўналиши йўқлиги сабаб боксни танлаганман. Шу тариқа, коллежда бокс бўйича таҳсил ола бошладим.

Диетолог тавсиясига кўра овқатланади

Овқатланиш тартиби ҳақида гапирадиган бўлсам, кунига уч маҳал овқатланамиз. Терма жамоамизда диетологлар ҳам бор. Таомларни айнан уларнинг тавсиясига биноан истеъмол қиламиз.

Севимли спортчиси - футболчи

Севимли спортчим "Барселона"нинг аргентиналик футболчиси Лионель Мессидир. Унинг ўйинлари, майдонда ўзини тутиши менга жуда ёқади. Боксчилардан эса филиппинлик афсонавий чарм қўлқоп устаси Мэнни Пакьяога ҳавас қиламан.

Кутилмаган воқеа

Ҳаётимдаги энг кутилмаган воқеа сифатида Олимпиада чемпиони бўлганимни кўрсатишим мумкин. Тўғриси, буни кўпчилик, шу ўринда ўзим ҳам кутмагандим. Аммо бу шарафли вазифани уддалай олдим. Бундан жудаям хурсандман.


Интизом ва меҳнат

Чемпионликка эришиш учун биринчи навбатда интизом ва албатта қаттиқ меҳнат талаб этилади. Шунингдек, мураббий кўрсатмаларини ҳам ўз вақтида ва тўлиқ бажариш лозим.

Осиё ўйинларида чемпион бўлмоқчи

Қитъадаги тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ҳам осон кечмайди. Чунки, у ерда барча чемпионни мағлуб этишга ҳаракат қилади. Унга қарши рингга икки баробар куч билан чиқишади. Чемпион уларнинг барчасига қарши туриб бера олиши лозим. Асосий мақсадим Осиё ўйинлари чемпиони бўлиб, Ватанимиз байроғини яна бир бор жаҳон ареналарида юқорига кўтаришдир. Насиб қилса, Ўзбекистонга чемпион бўлиб қайтамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 авг 10:52:24
Bahodir
Тохир,
яхши тилак билдиринг))))
-2   
30 июл 14:49:00
tohir
osiyo oynlarini ham chichib qoysang bilmadim endi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг