UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0

23 сен 11:39
Янгиликлар

Таэквондо

Интервью. Светлана Осипова: "Кейинги мусобақа қачон бўлишини билмасанг ҳам қўлни тушириш керак эмас!"

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ёпиқ ҳолатда йиғинни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати терма жамоамиз аъзоси, бир нечта халқаро мусобақалар ғолибаси Светлана Осипова билан суҳбатлашди. 

- Карантин вақтида уйда вақтни қандай ўтказдингиз? 

- Карантинда уйда якка тартибда, онлайн тарзда машғулотларни давом эттирдик. Фойдали ишлар билан шуғулландик. 


- Бундай шароитда спорт формани ушлаб туриш қийин бўлмадими? 

- Давлатимиз ва Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси уй шароитида машғулот ўтказиш учун барча шароитни яратиб беришди. Онлайн тарзда мураббийлар билан боғланиб машғулотлани давом эттирдик. 


- Таэквондочи учун якка ҳолда шуғулланиш қанчалик қийин?  

- Албатта бизнинг спортда машғулот учун шерик жуда зарур. Аммо истак юқори бўлса якка ҳолда ҳам спорт формани сақлаб қолиш мумкин. 



- Карантиндан кейинги дастлабки йиғин қандай ўтмоқда? 

- Йиғин яхши ўтмоқда. Аста-секин олдинги ритмга қайтяпмиз. Ростини айтсам мусобақаларни жуда ҳам соғиндик.


- Айни пайтда спортчиларимиз учун қандай чекловлар мавжуд? 

- Йиғин вақтида базадан ташқарига чиқиш мумкин эмас. Соғлигимизни асраш учун тиббий ниқоблар ва антисептиклардан фойдаланяпмиз. Бир сўз билан айтганда карантин қоидаларига қатъий риоя қилинмоқда. 


- Навбатдаги мусобақа қачон ва қаерда бўлиши номаълум бўлиб турибди. Бу мавҳум вазиятда ҳам машғулотларни давом эттириш учун қандайдир мотивация борми? 

- Барибир бу ҳолат бир кун тугайди. Ўшанда олдинги спорт ҳаётига қайтамиз. Ҳатто кейинги мусобақа қачон бўлишини билмасанг ҳам қўлни тушириш керак эмас, терма жамоа сафида эканлигинг учун ҳам ишлашда давом этиш лозим!


Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг