UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Яхши янгилик: UFC видео-ўйинида илк бор ўзбекистонлик жангчи пайдо бўлиши мумкин 0 13:39"Great Silk Way-2024". Баҳодир Жалолов иштирокидаги финал жанги ўтказилмайди 0 13:26Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради 0 13:03Янник Синнер Майами "Мастерс" 1/2 финалида 0 12:42Жонни Уокер ҳамюртимизнинг собиқ рақибига қарши жанг қилади 0 12:21Ўзбекистонлик спортчилар оиласида туғилган фигурали учувчи жаҳон рекордини ўрнатди 0 12:00Хави "Барселона"да қолиши мумкин, лекин бош мураббий сифатида эмас! 0 11:39Александрова Майами WTA-1000 турнири 1/2 финалига чиқди 0 11:18Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар боксчиси финалга йўл олди. Қозоғистон ва Россияданчи? 0 10:57Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртанги жанги Ўзбекистонда трансляция қилинадими? 0 10:36Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди 0 10:15Шара Буллет ҳам Саудиядаги UFC турнирида жанг қилади. Унинг рақиби эълон қилинди 0 09:54Даниил Медведев чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 09:33Расман. UFC Хамзат Чимаевнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди 0 09:03Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганлар тўқнашувига гувоҳ бўламиз 0

24 фев 17:43
Янгиликлар

Шахмат

Иқтидорли ёш шахматчиларга стипендия берилади

Теглар :  Шахмат
Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ёш шахматчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида стипендия жорий этди.

Мамлакатимизда навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, юксак интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш, спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик самарасида ўзбек шахмат мактаби вакиллари нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришмоқда.

Бугун юртимиз шахматчилари барча йирик спорт анжуманларида мунтазам юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатимизда вояга етаётган ёш авлод ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини амалда исботлаб келмоқда.

Стипендия ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган маблағлар фонди доирасида Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг халқаро ва республика мусобақаларида яхши натижаларга эришган, яхши хулқ-одобли, ўқув-машғулотлар ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этадиган спортчи-ўқувчиларига стипендия комиссияси қарорига асосан тўланади.

Айни пайтда комиссия қарорига кўра, шахмат бўйича жаҳон, Осиё ва мамлакат мусобақалари чемпион ва совриндорлари бўлган 31 нафар ўқувчи ойлик стипендия соҳибига айланди.

Шахмат бўйича ўн тўрт ёшгача ўғил болалар ўртасида жаҳон чемпиони Шамсиддин Воҳидов стипендияга муносиб, деб топилган ёшлардан.

У етти ёшидан шахмат билан мунтазам шуғулланади. 2013 йили Шри-Ланкада мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ўн бир ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида иккита олтин ва битта бронза медални қўлга киритган.

2015 йил Грецияда 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида 150 шахматчи орасида тенгсиз эканини исботлаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ва йил якунига кўра, Осиё шахмат федерацияси томонидан "Энг яхши ёш шахматчи", деб топилди.

Ёш шахматчиларимиз учун стипендияларнинг жорий этилиши ёш иқтидор эгаларининг халқаро ва мамлакат турнирларида юқори натижаларни қўлга киритишига, ёшлар ўртасида шахматни янада оммалаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Байрам Айтмуродов, ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг