UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

06 дек 15:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Ирландия, бу сизнинг президентингиз». Макгрегор бутун мамлакатни бошқармоқчи!

Кўплаб машҳур спортчилар сиёсий майдонда юксак марраларни забт этадилар.

Сайёрамизда Конор Макгрегордан ҳам кўпроқ эътибор марказида бўлган ММА жангчисини тасаввур қилиш қийин. Ирландиялик гарчи узоқ вақтдан бери октагонда кўриниш бермаётган бўлсада, жуда тез-тез ўзини диққат марказида кўради, ҳаммани ўзига қаратади ва асосий маълумот манбаига айланади. Ва энди Конор ўз фаолият турини бутунлай ўзгартирмоқчи. Кўринишидан, Ирландиядаги воқеалар Конорни сиёсат ҳақида ўйлашга мажбур қилган. Бундан ташқари, Макгрегор дарҳол президентликка даъвогарлик қилди, у бундан камроғига рози бўлмайди.

Конор ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги пост жойлаштирди, у ерда оқ костюмдаги суратини чоп этди. Ва у суратга жуда ноаниқ тарзда изоҳ қолдирди: «Ирландия, сизнинг президентингиз».

Макгрегор яқинда Ирландиянинг амалдаги ҳукумати ўз вазифаларини бажармаётгани ҳақида гапирди. У ҳатто мавжуд муаммоларни ҳал қилишга имкон беришларини сўради. Энди эса Конор чиндан ҳам президентликка номзодини қўйишига шама қилмоқда. Ва, агар хоҳласа, бу лавозимни осонгина эгаллаши мумкин деган тахмин бор. Чунки Ирландияда Конордан машҳурроқ ва севимлироқ одамни топа олмайсиз.

Таъкидлаш жоизки, Конорда жуда кўп ижобий мисоллар мавжуд. Кўпгина спортчилар ўзларининг профессионал фаолиятини тугатгандан сўнг, сиёсатга киришадилар, у ерда ўзларини жуда қулай ҳис қилишади. Ёрқин мисол - Жорж Веа. Фаолияти давомида афсонавий футболчи топ-клубларда ўйнаган: »Милан«, »Челси«, »Манчестер Сити«. У ҳатто »Олтин тўп"ни ҳам қўлга киритди, бу Либерия учун ҳақиқий мўъжиза бўлди. Фаолиятини тугатгандан сўнг Веа икки марта президентликка даъвогарлик қилди. Биринчи уриниш муваффақиятсиз тугади, аммо иккинчи уриниш билан Жорж ўз мақсадига эришди.

Жанг санъатлари дунёсида ҳам мисоллар бор. Энг таниқлиси - Мэнни Пакьяо. Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони сиёсат билан фаол шуғулланиб, 2022 йилда Филиппинда бўлиб ўтган президентлик сайловида иштирок этган. Тўғри, биринчи уринишдаёқ у давлат раҳбари бўла олмади. Аммо Мэнни таслим бўлиб, тўхтаб қолмади. Аксинча, мағлубият Пакьяога туртки бўлди ва ўзини яна ҳам кўпроқ кўрсатишига имкон берди. Энди у ижтимоий фаолият билан шуғулланиб, халқ олдида ўз рейтингини оширишга ҳаракат қилмоқда. У ҳатто Филиппин учун яна бир бор қаҳрамон бўлиш мақсадида 2024 йилда Париждаги Олимпия ўйинларига бормоқчи.

Конор - сайёрадаги энг машҳур жангчи. Унинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони умуман бошқа даража. Ирландияда Конор ҳақида билмайдиган одам йўқ. Макгрегор ўз номидан фойдаланиб, президентлик сайловларида ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир эканини жуда яхши тушунади. Унинг истеъдоди мухлислари томонидан етарли даражада қўллаб-қувватланади.

Масала шундаки, Конор ўз дастурини тайёрлаши, одамларга вазият ва бутун мамлакат ривожланиши ҳақидаги тасаввурини етказиши керак. Шунингдек, мунозараларда қатнашиш учун ёлғиз треш-токинг қила олмайди. Макгрегор Ирландиядаги президентлик сайловларида қатнашиши мумкин, у бу пойгада албатта адашиб қолмайди ва етарлича овоз тўплайди. Агар ҳақиқатан ҳам масалага масъулият билан ёндашса, жамият манфаати учун ишласа, мамлакат тараққиёти дастурини тақдим эта олса, эҳтимол, Конор Веанинг йўлидан боради.


Хорижий сайтлар асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг