UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16Хавьер Мендес Махачев - Порье жангига тахмин билдирди 0 08:55"Каламушларча ҳаракат". Макгрегор Хабибнинг қарзлари ҳақида кескин фикр билдирди 0 08:34Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади 0 08:13Бугун жаҳон чемпионатида тўрт дзюдочимизга мухлислик қиламиз, улар орасида Давлат Бобонов ҳам бор! 0 07:52"Реванш учун ғалабани Усикка беришди, бу пул масаласи" - Костя Цзю 0 07:31Macedonian Open. Фомин 5/2 ҳисобида олдинда бора туриб якунда ютқазди 0 19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0

28 май 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иш ёпилди: Жервонта Дэвисдан оилавий зўравонлик бўйича айблов олиб ташланди!

Теглар :  Жервонта Дэвис
Дэвис яқинда Райан Гарсияга қарши жангда ғалаба қозонганди, аммо у спортчига хос бўлмаган сабабларга кўра, оммавий ахборот воситаларининг асосий мавзусига айланиб кетганди.

Энди ундан барча айбловлар олиб ташланди ва у фаолиятини давом эттириши мумкин. Флорида прокуратураси Дэвисни ўз қизининг онаси Ванесса Поссога ҳужум қилганликда айблаб, уни ўз уйида калтаклаганини маълум қилганди, бироқ аризачи Поссо ўз айбловларидан воз кечди. 

"Айблов томони, жабрланувчи ва ҳимоячи айбланувчининг ғазабини бошқариш курсини ўташи кераклиги ҳақида келишиб олдилар", - дейди прокурор матбуот котиби Аарон Савички. 

Бровард округи шерифи 2022 йил 27 декабрда Дэвисни ўз уйидан ҳибсга олиб, бир аёл полицияга қўнғироқ қилиб, унинг бошига ургани ва лабининг ички қисмида кичик жароҳат қолдирганини айтган эди. Боксчи 1000 доллар гаров пули эвазига Бровард округи бош қамоқхонасидан озод этилганди. 



TMZ томонидан жабрланувчининг 911 рақамига телефон қилган ёзуви ҳам эълон қилинган эди: "У мени ўлдиради!... Илтимос, ёрдам керак! Мен уйга қайтишга ҳаракат қиляпман. Машинамда болам бор. У боланинг кўз ўнгида менга ҳужум қилди. Ҳозир у менинг шиналаримни бузади!".

Кейинроқ қиз жанжал пайтида ишонч телефонига қўнғироқ қилганидан пушаймон эканини ҳам айтиб ўтган эди: 

"Ўзаро муносабатларимиз заиф эди. Жанжалда Жервонта ҳам, мен ҳам айбдор эдик. Туйғулар кучайиб кетганда, мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кераксиз телефон қўнғироқларини амалга оширдим. Жервонта менга ҳам, қизимизга ҳам ёмонлик қилмади".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг