UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

21 май 15:58
Янгиликлар

Хоккей

Ишчи гуруҳ Андижондаги чим устида ҳоккей бўйича асосий базанинг бугунги ҳолати билан танишди

Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сир эмаски, охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Андижон вилоятида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, бу борада ҳудудлардаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва пандемия муносабати билан иш жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ вилоятда ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Кеча ишчи гуруҳ томонидан куннинг иккинчи ярмида Андижон шаҳри бўйлаб жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар ва спорт мактабларида шуғулланаётган иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда улардан спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоаларни шакллантириш бўйича қилинган амалий ишлар билан яқиндан танишилди.

Ишчи гуруҳ вакиллари, жумладан, Андижон шаҳар спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлишиб, унга қарашли “Баркамол авлод” спорт мажмуасининг бугунги ҳолатини ўрганишди.

Ушбу спорт мажмуасида чим устида ҳоккей бўйича жаҳон стандартларига тўла жавоб берувчи Марказий Осиёда ягона бўлган стадион мавжуд бўлиб, бу ер ушбу спорт тури бўйича шуғулланаётган ёшлар ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун асосий база ҳисобланади.

Ўн мингга яқин томошабинга мўлжалланган замонавий кўринишдаги ушбу стадионда чим устида ҳоккейни ривожлантиришда зарур бўлган барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Шунингдек, ишчи гуруҳ ва вилоят спорти мутасаддилари шаҳарнинг оммавий спорт турларига ихтисослашуви ҳамда маҳаллий аҳоли ва ёшларни спортга кенг жалб қилган ҳолда аҳоли саломатлиги даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг