UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Жангга 5 кун қолганда Фьюрининг жисмоний ҳолати қандай? (+ФОТО) 0 10:00Хоакин Бакли: "Менимча, рефери Нурсултоннинг ғалабасига пул тиккан эди" 0 09:39Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди 0 09:18Магнус Карлсен - Superbet Poland Rapid & Blitz чемпиони! Нодирбек Абдусатторов қандай натижа қайд этди? 0 08:57Новак Жокович Рим "Мастерс"да мағлуб этишди 0 08:36Шара Буллет Маҳмуд Мурадов тўқнаш келиши керак бўлган жангчига "вызов" ташлади 0 08:15"Байер"нинг мағлубиятсиз серияси 50 та учрашувга етди 0 07:54Хасбик билан жанг қилиши айтилган Абдурозик араб қизига унаштирилди + ФОТО 0 07:33Рамазон Темиров RIZIN билан шартномаси ва UFC'га ўтиши ҳақида гапирди 0 07:11Хоакин Бакли нима сабабдан Ўзбекистон байроғи билан чиқиб келганини айтди 0 21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0

16 янв 08:26
Янгиликлар

Тадбирлар, Қишки спорт турлари

Искандар Шодиев Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ ва қишки спорт турлари ассоциацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Йиғилишни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Касимов даставвал кун тартибига қўйилган масалаларни конференция делегатларига ўқиб эшиттирди. Унга кўра, Ассоциациянинг аввалги раҳбарияти ўз хоҳишига кўра тақдим қилган лавозимидан озод этилиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш, ташкилотга янги раис ва унинг ўринбосарларини сайлаш, Ижроқўм аъзоларини шакллантириб олиш кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар эди.

Конференцияни Рустам Шоабдураҳмонов очиб берди.

“Олдимизда масъулиятли йил кутиб турибди. Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига катта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ниятимиз – Токио Олимпиадаси белгиланган муддатда ўтказилиб, унда спортчиларимиз ўз ғалабалари билан халқимиз ва Президентимизни хурсанд қилишсин. Очиғини айтганда, қишки спорт турларида сўнгги йилларда эътироф этишга арзигулик натижаларга эриша олмадик. Президентимиз ташаббуслари билан Тошкент вилоятида “Амирсой” йирик тоғ-чанғи комплекси, пойтахтимизда “Ҳумо арена” кўптармоқли муз саройи фойдаланишга топширилди. Ишонамизки, бундай бунёдкорлик ишлари қишки спорт турларининг ривожланишига улкан туртки бўлади”, – деди МОҚ раиси.

Йиғилиш давомида Ойбек Касимов шу пайтгача Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси лавозимида ишлаб келган Ҳаким Раҳимович Тўлагановнинг хизматлари учун спорт жамоатчилиги номидан ташаккур билдирди. Ўз навбатида, конференция делегатлари Ҳаким Тўлагановнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод қилиш ҳақидаги аризасини бир овоздан қаноатлантиришди. Шундан сўнг унинг ўрнига МОҚ раиси маслаҳатчиси, Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси ўринбосари Искандар Касимович Шодиев номзоди таклиф этилди. Номзод йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди ва Искандар Шодиев Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.

“Барчага мени қўллаб-қувватлашгани ва ишонч билдиришгани учун ташаккур айтиб қоламан. Келажакда муҳтарам Президентимизнинг ишончларини оқлашга, юртимизда қишки спорт турлари ривожини янги босқичга олиб чиқишга ваъда берамиз. Бу йўлда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда бир жамоа бўлиб ишлаймиз”, – деди Искандар Шодиев.

Шундан сўнг МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев, Ўзбекистон хоккей федерациясининг Ижрочи директори Элбек Маҳмудов ва бошқа бир қатор мутахассислар Искандар Шодиев ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини билдириб ўтишди.

Йиғилиш давомида МОҚ раиси маслаҳатчиси Шерзод Асатуллаев ва “Амирсой” тоғ-чанғи комплекси директорлар кенгаши раиси Равшан Убайдуллаев Ассоциация раиси ўринбосарлари сифатида сайланган бўлсалар, бунгача фаолият олиб борган Евгений Рохин ушбу лавозимга қайта сайланди. 

Шунингдек, келгуси ҳисобот-сайлов конференциясигача Шерзод Асатуллаев Ассоциация Бош котиби вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борадиган бўлди. Шунинг билан, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг