UZ

Сўнгги янгиликлар

06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0

07 авг 16:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг Бош ассамблеяси йиғилиши ўтказилди

Конья шаҳридаги “Гранд Миллинеум” меҳмонхонасида Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг (ISSF) 11-Бош ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Осиё, Африка ва Eвропанинг ташкилотга аъзо 56 та мамлакати миллий олимпия қўмиталари вакиллари иштирок этди. Анжуманда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов қатнашди.

Муборак Қуръон тиловати билан бошланган анжуман аввалида ISSF президенти, Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулазиз бин Турки ал-Файсал сўзга чиқиб, Ислом бирдамлиги ўйинлари мусулмон оламида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

“Ислом бирдамлиги ўйинлари айни мақсадлар ила 2005-йилда ташкил этилган эди. Коронавирус пандемияси туфайли бироз кечикиб бўлса ҳам ушбу мусобақаларни ўтказаётганимиздан жуда хурсандмиз”, - деди ISSF президенти.

V Ислом бирдамлиги ўйинлари ташкилий қўмитаси раиси, Туркия ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Касапоглу ўз сўзида Коньяда мусобақага кўрилган тайёргарлик жараёнлари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, ўйинларни ўтказиш учун Конья шаҳридаги мавжуд спорт иншоотлари қайта таъмирланди, қатор янги спорт мажмуалари бунёд этилди. Ислом бирдамлиги ўйинларини юқори савияда ўтказиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Бош ассамблея йиғилишида 2025 йил Камерун мезбонлигида ўтажак ўйинлар борасида ҳам мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг