UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0

12 авг 17:25
Янгиликлар

Тадбирлар

Ислом бирдамлиги спорт ташкилоти раҳбари ўзбекистонлик спортчиларнинг имкониятини юқори баҳолади

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасида бир қатор халқаро ташкилотлар мутасаддилари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш доирасида расмий учрашувлар ўтказмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Ислом бирдамлиги спорт ташкилоти раҳбари шаҳзода Абдулазиз бин Турки Ал Файсал Ал Сауд билан ташкил этилди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳам қатнашди.

Учрашув давомида айни вақтда давом этаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида делегацияларнинг иштироки, спортчилар учун яратилган шароитлар ва кутилаётган натижалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталар ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан амалий ишларни ташкил қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон мазкур мусобақада иштирок этаётган энг катта делегациялардан бири ҳисобланади. Шаҳзода Ал Файсал Ал Сауд мусобақада ўзбекистонлик спортчиларнинг имкониятларини юқори баҳолаб, вакилларимизга омад тилаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Адҳам Икрамов ташрифи давомида Туркия ёшлар ва спорт ишлари вазири Меҳмет Касапоглу билан ҳам ҳамкорлик алоқалари бўйича қатор келишувларга эришган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг